UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  39 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби мавсумдаги илк уч учрашувини Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига қарши ўтказади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Бунёдкор» (Тошкент)
11 март 2016. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

“Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” олий лигада 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 12та ўйиндан 11тасини ютган. “Сўғдиёна” бу рақибни бир марта мағлуб этган. “Бунёдкор” ўйинларда 35та гол киритган, жиззахликлар 3 марта “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 33 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 3 ни ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1. “Сўғдиёна”нинг ягона ғалабаси – 2:1.

2015 йил “Сўғдиёна” ўз уйида тарихий ғалабани қўлга киритган. Жасур Ҳакимовнинг иккита голига Шакер Зуаги жавоб берганди – 2:1. Тошкентда эса Шакер Зуаги ва Элдор Шомуродовнинг киритган тўплари “қалдирғочлар”га 3 очко келтирган – 2:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
10.05.2015 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 2:1
01.06.2014 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:2
08.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:2
15.06.2011 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 1:6
04.08.2009 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида бир марта мағлуб этган. “Қалдирғочлар” сафардаги бешта ўйинда ғалабага эришишган. “Бунёдкор”нинг сафардаги голлари сони 19та.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика