Превью. Римликлар "Ювентус"ни тўхтата оладими?
27 янв 2019 10:30
Янгиликлар
Превью. Римликлар "Ювентус"ни тўхтата оладими?
“Кьево” — “Фиорентина”
Бугун "Кьево" уйда "Фиорентина"ни қабул қилади. Доменико Ди Карло сеҳргар эмас. Унинг даврида мағлубиятлар сони кескин камайган бўлса-да, бутун бошли биринчи даврада ягона ғалаба мақтанарли натижа эмаслиги кундек аён. "Кьево"нинг ўйини у қадар кучаймагани — бу факт. Вальтер Бирса ҳам клубни тарк этди. Бундан ташқари, дисквалификация туфайли Маттия Бани ва Софиян Кляин бугунги баҳсни ўтказиб юборади. “Кьево” дуранг ўйнаши мумкинми?
Аслини олганда, "Фиорентина" ҳам дуранг натижага қарши эмас. ”Фиалкалар” жамоаси "Кальяри" ва "Торино" билан дуранг ўйнаганди. Улар А Сериядаги энг кўп дуранг натижа қайд этган жамоалар ҳисобланади: 20 тур давомида — 9та. Ўтган тур Пиоли шогидлари "Сампдория"га қарши баҳсда бир очкони илиб кетти. Учрашувнинг қўшимча вақтида ҳал қилувчи голни Херман Пеццелья урди. 2013 йил "Фиоертина" ва "Кьево" ўзаро 14та ўйин ўтказди ва “фиалкалар” 12 маротаба ғалаба қозонди.
“Аталанта” — “Рома”
А Сериянинг муваффақиятли жамоаларидан бири чемпионатнинг охирги 2та ўйинида 11та гол урди: "Сассуоло" (6:2) ва "Фрозиноне" (5:0). Урилган голларнинг 5таси Дуван Сапата, 3таси эса Йосип Иличичга тегишли. Гасперини шогирдлари кучли ўйинига яраша мукофот олиши керак.
Бугун "Рома"га қарши ўтадиган баҳс "Аталанта"нинг уйдаги бу йилдаги биринчи ўйини бўлади. Жамоа сўнгги учта учрашувни сафарда ўтказди. Мухлислар ҳам жамоасини анча соғиниб қолди. Клуб ишқибозларининг соғинчи Бергамо клубини руҳлантириши аниқ.
"Рома" "Аталанта"нинг Еврокубокдаги рақибидир. Римликлар рақибларини икки очкога ортда қолдириб кетишмоқда. Эусебио Ди Франческонинг охирги ўйинлари омадли чиқди — 4 учрашувда 4та ғалаба. Бугун "Рома" Женгиз Ундернинг ёрдамисиз майдонга тушади. Ярим ҳимоячи жароҳати туфайли жамоанинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборишга мажбур. "Аталанта"нинг эса футболчилари билан боғлиқ муаммоси йўқ. Эслатиб ўтамиз, Римда бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида 3:3 ҳисобдаги дуранг натижа қайд этилганди.
“Торино” — “Интер”
"Торино" ва "Интер" иккинчи давра бошидан унчалик хурсанд эмасликлари турган гап. Сафарда Турин клуби "Рома"га (2:3) мағлуб бўлди, бироқ 2та гол уришга муваффақ бўлди. Миланликлар эса уйда "Сассуоло"га (0:0) битта ҳам ура олмади. Юқорида таъкидлаганимиздек, "Торино" А Серияда энг кўп дуранг ўйнайдиган жамоалардан бири саналади: 20 ўйинда 9 дуранг. Лекин уларнинг асосий қисмига сафарда эришган, уйда эса "буқалар" 9 учрашувда 1 маротаба дуранг ўйнаган эди.
Агар фақатгина натижаларни оладиган бўлсак, "Интер" ва Спаллеттининг "ишлари беш". Лекин уларга жиддий назар ташласак, "Интер"да муаммолар талайгина. Футболчилар ва жамоа ўз устида ишламаётгани кўпчиликнинг норозилига сабаб бўлмоқда. Туринда бўладиган учрашувдан яхши натижа кутиш қийин. Сабаби, Милан клуби билан "Торино" ўртасидаги мувозанат деярли бир хил. Сўнгги 5та сафардаги учрашувда “нерадзурри” 2марта ғалаба қозонганди.
“Лацио” — “Ювентус”
Қизиқ, "Лацио" чемпионат охиригача Италиянинг топ-клуби устидан ғалаба қозона оладими? Биринчи давра учрашувида бунинг уддасидан чиқа олмади. Иккинчи учрашув ҳам мағлубият билан якунланди ("Наполи" (1:2). Энди Симоне Индзаги шогирдларини "Ювентус" билан бўладиган баҳс кутиб турибди. Чемпионат етакчиси 20 турда бир маротаба ҳам енгилмагани ва 2 марта дуранг ўйнаганидан хабардорсиз. Шундай экан, "Лацио" бугун ғалаба қозониши учун имкони анча паст. "Зебралар"га қарши баҳсда мезбонлар ҳимояда муаммога дуч келишлари мумкин. Дисквалификация туфайли учрашувни Адам Марушич ва Франческо Ачерби ўтказиб юборади.
"Ювентус" Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларига тайёргарлик кўриши мумкин. Макс Аллегри эса баъзи ўйинчиларга дам бериши зарур. Чунки "Ювентус" футболчилари орасида жиддий бўлмаса-да, жароҳат олганлар етарлича. Лекин улар орасида Криштиану Роналду бу рўйхатга кирмайди. У тинмасдан майдонга тушиб, тўп тепишга қодир. Эслатиб ўтамиз, "Ювентус"нинг Римга бўлган сўнгги 7та учрашуви ҳам ғалаба билан якунланди.
“Эмполи” — “Женоа”
Душанба куни 21-тур учрашвларига "Эмполи" ва "Женоа" ўртасидаги баҳс якун ясайди. Мезбонлар мавсумнинг биринчи қисмини кетма-кет 4та мағлубият билан ўтказди. Аммо ўртадаги кичик танаффус уларга фойда келтирди. Иккинчи давра учрашувида "Эмполи" сафарда "Кальяри" (2:2) билан дуранг ўйнади. Жамоа ютиши мумкин эди, бироқ қўшимча вақтда тўп ўтказиб юборди. Лекин баҳсни яхши бошлаганди.
“Женоа”нинг ўзига хос жиҳатлари ҳали кўрингани йўқ. Чезаре Пранделли "грифонлар"ни кучли ўйинчиларга айлантиролмади. Улар ўтган ҳафта "Милан"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бу ҳам етмаганидек, жамоа асосий тўпурари Кшиштоф Пентекдан ҳам айрилишди. Поляк учун яхшигина пулга эга бўлдилар. Лекин энди "Женоа"да ким голларга муаллифлик қилади? "Ювентус" ижарачиси Стефано Стурароми? Кулгили. Айнан ҳозир жамоанинг асосий тўпурари африкалик Кристиан Куаме ҳисобланади. У 20 ўйинда 3та гол урган эди.
Ўзаро сўнгги 4та ўйиннинг 3тасида "Женоа" рақибини мағлуб этди. Хўш, "грифонлар" Кшиштоф Пёнтексиз ҳам ғалаба қозона олармикан? Воқеалар ривожини кузатамиз.
Нозима Зарипова таржимаси
Фикрлар