UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  2 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  1 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  12 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  8 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  13 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1

Превью. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор"

11-турда яна бир водий дербиси гувоҳига айланамиз.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Навбаҳор» (Наманган)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Самандаров (Навои), О. Жумаев (Навои), А. Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).


“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 18 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 12та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 40:21. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 14 очкони қўлга киритган. “Лочинларнинг”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:1га тенг бўлса, қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси – 3:2.

Бу жамоалар сўнгги бор 2003 йил олий лигада тўқнаш келишган. Намангандаги учрашувда 5:1 ҳисоби қайд этилган. Сергей Андреев (иккита), Шухрат Мирхолдиршоев, Сергей Есин ва Шухрат Юсупов (автогол) мезбонлар сафида, Муҳиддин Абдувалиев меҳмонлар сафида гол урганди. Қўқонда ҳам “Навбаҳор” зафар қучган. Нўъмон Ҳасанов мезбонлар таркибида, Шухрат Мирхолдиршоев ва Жасур Ҳасанов наманганликлар сафида гол уришган – 1:2.

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.08.2003 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 1:2
09.11.2002 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 1:0
22.06.2000 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 1:4
28.03.1999 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 3:2
09.05.1998 «Қўқон-1912» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 9та ўйиннинг тўрттасида ғолиб чиққан. Иккита беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 3та учрашувда “Навбаҳор” сафарда уч очкони ўзиники қилган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика