UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  24 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  42 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

Превью. Пирлонинг дебюти, янгиланаётган "Милан" "Болонья"ни қабул қилади ва бошқа ўйинлар Янгиликлар

Превью. Пирлонинг дебюти, янгиланаётган "Милан" "Болонья"ни қабул қилади ва бошқа ўйинлар

Бугун Италия А Серияси биринчи тур ўйинларига старт берилади.

“Ювентус” - “Сампдория”

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони титул ҳимоясини ўз уйида бошлайди. “Ювентус” ёзда қисман ўзгарди, аммо асосийси мураббийини алиштирди. Андреа Пирло дебюти қандай бўлишини томоша қилиш жуда қизиқ. Катта эҳтимол билан “бьянконерилар” 3-5-2 тактик схемасидан фойдаланишади. Айнан шундай тактик схемада жамоанинг янги футболчиларининг бор имкониятларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Де Лигт ва Дибала йўқлигида, асосий такрибда Кулушевски ва Данило майдонга тушса керак. Шунингдек, яқин вақтлар ичида МакКенни ҳам А Серияда дебют учрашувини ўтказади. “Шальке”дан харид қилинган футболчи захирада ўтириши учун сотиб олинмаган бўлса керак ҳар ҳолда. Раньери жамоаси эса у қадар жиддий ўзгаришларга дуч келмади, тактик схема 4-4-2, ҳужумнинг олди чизиғида ўша-ўша Квальярелла. Жамоа шаклланишда давом этмоқда, шунинг учун ҳам “Сампдория” мавсум стартида ҳали 100% тайёр ҳолатда эмас.

Туриндаги охирги учрашувда “Ювентус” ортиқча муаммоларсиз ғалаба қозонганди — 2-0. Бу сафар ҳам чемпион фаворит ҳисобланади. Пирлонинг дебюти учун идеал рақиб десак муболаға бўлмаса керак. Раньери тажрибали, лекин унинг жамоаси “кекса синьора”нинг янги устози тажрибаларига мос тушади. Қўшимчасига “Новарра”га қарши беллашувда ҳам туринликлар анча чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатишганди. Пирлонинг дебютини бузиши мумкин бўлган факт ҳозирча кўринмаяпти.


“Милан”- “Болонья”

“Милан” шу кунларда Европа Лигаси саралаши доирасида “Шэмрок”ка қарши ўйин ўтказди, бу эса жамоа ҳақида маълум бир хулосалар чиқариш имконини беради. Қизиқ Пиоли асосий таркибда Ибрагимович–Ребич дуэтини жангга ташлармикин? Бу икки футболчи доим ҳам бир-бирини тушуниб ҳаракат қила олмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Жамоа жавоҳири Сандро Тоналли яна захирадан ўйинга қўшилса керак, аммо у аста-секин асосий таркибга қўшиб борилади. Михайлович эса марказда катта фойда келтириши мумкин бўлган Медель хизматларидан фойдалана олмайди. Бу вазиятда Домингесга ишонч билдирилади, ҳужумда эса бор умид Паласиодан. Шу сабабли ҳам, тўқнашувни "қария форвардлар учрашуви" дейиш мумкин.

Июль ойида “Милан” “Болонья”ни 5-1 ҳисобида мағлуб этди, ўтган вақт давомида кучлар у қадар ўзгармагандек. “Россонери”нинг бу вазиятда имкониятлари юқорироқ ва айнан улар муваффақиятли старт олишини тахмин қилиш мумкин. “Болонья” ўтган мавсумдаги билан солиштирганда кескин ўзгаргани йўқ, шу сабабли ҳам ўйин сифатида ҳам сезиларли ўзгаришни кутиш қийинроқ. Михайлович жамоаси яна А Серияда жон сақлаш учунгина курашишни истамаса, трансфер бозорида фаолроқ бўлиши талаб қилинади. 


“Фиорентина” - “Торино”

Якини дарҳол Бонавентурани “жангга” ташлайди, “фио” марказий зонаси анча кучсизланган ва кўмак, янги футболчилар талаб қилади, жароҳатлар эса бу ишни тезроқ амалга ошириш кераклигига ишора қилади. Ҳужумда Рибери ва Куаме ҳаракат қилса ажаб эмас. Кўпчилик “Фиорентина” бу мавсум кучлироқ ўйин намойиш қилишини кутмоқда, аммо жамоа бу вазифани уддалай оладими ёки йўқ вақт кўрсатади. 

“Торино”да эса вазият янада оғирроқ. Базелли жамоасига ёрдам бера олмаслиги аниқ, Родригес ҳозирча дебют қилолмайди, қўшимчасига Верди ўйнаши ҳам сўроқ остида. Ҳужумдаги асосий футболчилар Белотти ва Дзадза масаласи ҳам очиқ қолмоқда, ҳар икки футболчи “буқалар” билан бирга, аммо трансфер бозори ёпулгунга қадар улар жамоада қолишига кафолат йўқ. Бу кетишда “Торино”ни қийинчиликлардан иборат оғир мавсум кутиб турибди.

Охирги ўзаро ўйинда “Фио” 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган, жамоа бўлажак ўйинда ҳам фаворит ҳисобланади. Мувозанатни топиб улгурмаган “буқалар” ҳимояда ишончли ўйнай олган тақдирда ҳам, ҳужумда рақибига чинакам муаммо туғдириши қийин масала. 


“Верона” - “Рома”

“Верона” сал қолса ўтган мавсум сенсациясига айланарди. Нима бўлса ҳам жамоа кўпчиликни ҳайрон қолдирди, лекин еврокубоклар йўлланмасига эга чиқолмади. Бу мавсум аввалгиси каби натижани такрорлаш ҳам қийин бўлади. Таркибда деярли ўзгариш йўқ, Кумбулланинг кетиши, айнан “Рома”га, одатий тактикага таъсир ўтказиши аниқ. Ҳозирча “Верона” янги футболчилар келишидан ва борларининг муваффақиятли ўйинидан умидвор. “Рома” эса сўнгги йиллар ўрганиб қолганимиздек зериктирмаяпти. Ҳужумчилар машмашаси, Коларовнинг жамоани тарк этиши ва Смоллинг билан бироз тушунарсиз ўтаётган музокаралар. Буларнинг барчаси Фонсека бемалол мавсумга тайёрланиши учун тўсқинлик қилмоқда, лекин асосий муаммо — Николо Дзаньолонинг яна жароҳат олгани. Мухлислар “Рома”дан бу мавсум барқарор ўйин кутишмоқда.

Жамоаларнинг охирги ўзаро учрашувида “Рома” ғалаба қозонган, аммо унда римкликлар ҳам “Верона” ҳам умуман бошқача ҳолатда эди. Бу сафар нима бўлишини ҳеч ким тахмин қилолмайди. Букмекерлар “жалоросси” зафар қучишига ишонмоқда, биз эса биринчи навбатда ўйинда урилган голлар кўп бўлишига ишончимиз комил. Ҳар икки жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар етарли, ҳар ҳолда ҳозирча.


“Парма” -  “Наполи”

“Парма” америкалик инвесторлар билан келишувга эришиш арафасида турибди. Улар эса ўз навбатида октябрь ойига қадар бир-иккита футболчи сотиб олишларига ишонтиришмоқда. Амалда барчаси қандай бўлишини вақт кўрсатади, лекин ҳозирча “Парма” Кулушевскисиз “яшашга” ўрганиши лозим. Унинг йўқлигида асосий оғирликни Карамо ўзига олиши мумкин, лекин рақиблар учун асосий хавф барибир даниялик Корнелиус бўлса керак. Бироқ Гаттузода ҳам ҳар бир Корнелиусга қарши ўзининг Кулибалиси топилади. Сенегаллик ҳимоячи кўплаб гап-сўзларга қарамай, ҳамон Неаполда. Лекин Кальехон, Миликва Аллан “Наполи” билан хайрлашиб улгурди. Бироқ хафа бўлишга ҳожат йўқ. Петанья голларни канда қилмаяпти, у ҳужум чизиғига яхшигина агрессивлик қўша олади. Гаттузо шогирдлари камида Чемпионлар Лигаси йўлланмасини кўзлаб йўлга чиқишлари турган гап.

Охирги ўйинда “Парма” кутилмаганда “Наполи”ни 2-1 ҳисобида таслим этганди. Лекин бу сафар жамоаларнинг кучига букмекерларнинг берган баҳоси кишини ҳайратга солмоқда. Ҳа, “Парма” у қадар кучли ҳолатда эмас, лекин жамоага умуман ишонишмаяпти. Биз эса “адзурри”га осон бўлмаслиги ва учрашув қизиқарли ҳамда курашларга бой бўлади деб ўйлаймиз.


Муаллиф: Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика