UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  0 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  1 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  2 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  0 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  3 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  22 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  4 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Кубоги финали. Қосимов – Бердиев тўқнашувида ким ғолиб чиқади? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. Ўзбекистон Кубоги финали. Қосимов – Бердиев тўқнашувида ким ғолиб чиқади?

Ўзбекистон Кубоги 2023 йилги финалида Қаршининг "Насаф" ва Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ғолиблик учун куч синашади.

Финаллардаги иштирок 

Финал мезбони "Насаф" ўз тарихида 8 бор Кубок финалида иштирок этган. "Аждарлар" 2015, 2021, 2022 йилларда ушбу совринни бошлари узра баланд кўтаришган. "Насаф" Ўзбекистон Кубоги финалларида уч марта "Пахтакор" (2002,2011,2021), уч марта "Бунёдкор" (2012,2013,2015), бир марта "Локомотив" (2016) ва бир маротаба "Навбаҳор" жамоалари билан беллашган. "Насаф" ўз тарихидаги 9-финалда ОКМК жамоаси билан беллашади. Жорий йилги финалга Қарши шаҳри илк бор мезбонлик қилмоқда.

"Кончилар" эса мамлакат кубоги ғолиблигини ўз тарихида бир маротаба, 2018 йилда қўлга киритишган. Ўшанда "Пахтакор" Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида 3:1 ҳисобида таслим этилган эди. ОКМК ўз тарихида тўртинчи бор Кубок финалида қатнашади. Олмалиқликлар кетма-кет уч мавсум (2018,2019,2020) Кубок финалида иштирок этишган.


Ўзаро ўйинлар тарихи

Ўзбекистон Кубоги доирасида жамоалар беш маротаба тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда "Насаф" 2 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. ОКМК жамоаси ҳам "Насаф"га қарши кечган баҳсларда 2 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб – 2:1. 



Ўзбекистон Кубогида жамоалар сўнгги маротаба ўтган мавсум ярим финалда тўқнаш келишганди. Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари биринчи бўлиб ҳисобни очганларига қарамай, якунда "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

13.10.2022 "Насаф" 2:1 ОКМК

24.11.2021 ОКМК 0:2 "Насаф"

16.12.2020 ОКМК 1:0 "Насаф"

30.05.2018 ОКМК 2:1 "Насаф"

18.03.2009 ОКМК 1:1 "Насаф"



Финалга қадар

ОКМК

"Кончилар" финалга қадар 6 та учрашувда иштирок этди. Гуруҳ босқичида "Ғиждувон", "Андижон-SGS" ва "Жиззах" клубларини мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. 1/8 финалда эса Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди, чорак финалда эса "Хоразм" йирик 4:2 ҳисобида мағлуб этди. "Навбаҳор"га қарши кечган ярим финал баҳсида эса Қосимов шогирдлари асосий вақтда дуранг қайд этишди. Учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида эса омад ОКМК футболчиларига кулиб боқди ва финал чиптасига эга чиқишди. ОКМК жорий мавсум Кубок баҳсларида 17 та гол уриб, 7 та гол ўтказиб юборди.


"Насаф"

Қаршиликлар ҳам финалга қадар 6 та учрашувда иштирок этишди. Гуруҳ босқичида "Қўқон-1912, "Сурхон" ва "Машъал" жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф босқичига чиқди. Нимчорак финал баҳсида эса қаршиликлар "Бухоро"ни катта қийинчилик билан мағлуб этишди. Азиз Амоновнинг сўнгги дақиқалардаги голи Рўзиқул Бердиев жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Чорак финалда эса Яйпанниг "Турон" жамоаси 2:1 ҳисобида таслим этилди. Ярим финалда "аждарлар" Про лига вакили Самарқанднинг "Динамо"сини енгиб, финалга йўл олди. "Насаф" жамоаси кетма-кет уч мавсумдан буён Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этмоқда. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ушбу мусобақада 11 та гол уриб, ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди.

ОКМК ва "Насаф" жамоалари жорий мавсум Суперлига доирасида бир маротаба тўқнаш келишди. Суперлига 13-турида "Насаф" ўз майдонида ОКМКни қабул қилиб, Ҳусниддин Алиқулов ва Матеус Лиманинг голлари эвазига ғалаба қозонди. Иккинчи даврадаги тўқнашув эса 26-турга тўғри келади ва икки жамоа учун ҳам чемпионатдаги сўнгги учрашув бўлади.


Халқаро майдондаги иштирок

Жорий мавсум Кубок финалчиларининг иккиси ҳам Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этишмоқда. Гуруҳ босқичининг дастлабки тўрт баҳсидан сўнг "Насаф" 2 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этиб. 7 очко билан ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика