UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  4 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  4 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  7 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  14 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1

Превью. "Нефтчи" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Бухоро"

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" клуби ўз майдонида Жамшид Саидов бошқарувидаги "Бухоро" клубини қабул қилади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро)
26 июнь 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
 Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 33та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 94:35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 101 очкони, “Бухоро” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум биринчи турда Бухородаги ўйинда мухлислар фақат битта гол кўришган. Феруз Бобоқулов биринчи бўлим ўрталарида “Нефтчи”ни ранжитганди – 1:0. Фарғонада эса Рўзимбой Аҳмедовнинг голи “Бухоро”ни таслим қилганди – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
17.08.2013 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
01.07.2012 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1
25.08.2011 «Нефтчи» - «Бухоро» 2:0
26.09.2009 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибга умуман имконият қолдирмаган. Водийда ташкил этилган 22та баҳснинг барчасида мезбонлар уч очкога эга чиқишган!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика