UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  0 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  68 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24

Превью. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 4-турида "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
11 апрель 2015. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Б.Намозов, Т.Галеев, А.Пўлатов, А.Раҳимов
Назоратчи: Р.Айтеков.

“Навбаҳор” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. 20та ўйинда “Навбаҳор”, 13та ўйинда эса “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 5та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 72 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Сўғдиёна” эса 46 бор гол кирита олган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 65 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 43 очко мавжуд. “Сўғдиёна”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1. Наманганликларнинг энг йирик ғалабаси эса 7:0.

Ўтган мавсумда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда жуда кўп гол урилган. Водийда кечган баҳсда Шахбоз Эркинов (3та), Абдумалик Абдуллаев урган голларига меҳмонлардан Илёс Қурбонов (2та) жавоб берганди – 4:2. “Сўғдиёна” майдонида эса томошабинлар 9та гол гувоҳига айланишган. Жиззах клуби сафида Сухроб Бердиев, Олександр Коблаш (2та), Акбар Саттаев (автогол), Илҳом Комилов гол уришган. “Лочинлар” таркибида эса Шахбоз Эркинов (3та) ва Бахтиёр Ёқубов тўп киритишганди – 5:4.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

11.04.2014 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 4:2
29.10.2013 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 3:1
20.08.2011 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 2:1
19.09.2009 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 0:0
18.10.2008 «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бунги кунга қадар “Навбаҳор” майдонида ғалаба қозона олмаган. Водийда бўлиб ўтган 15та ўйинда “лочинлар” зафар қучишган бўлса, қолган 4та баҳсда дуранг қайд этилган. Охирги учта ўйинда “лочинлар” уч бор ғалаба қозонишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика