UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Олмалиқ" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Насаф" - "Олмалиқ"

Бу йил олий лигада бронза медалларига эга чиққан "Насаф" клуби ўз мухлислари қаршисида "Олмалиқ" билан куч синашади.
«Насаф» – «Олмалиқ»
7 ноябрь 2014. Қарши. "Марказий" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
И.Танташев, Б.Қодиров, А.Кўлдошев, Д.Досанов
Назоратчи: В.Валицкий.

“Насаф” ва “Олмалиқ” олий лигада жами 13 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 7та ўйинда ғолиб бўлишган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” шу кунгача “Насаф”ни мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 22:10. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 27 очкони, “Олмалиқ” эса 6 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Олмалиқ”да ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

13-турда Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилганди. Илк дақиқада Фаррух Сайфиев томонидан урилган гол “Насаф”ни олдинга олиб чиққанди. Обид Жўрабоевнинг аниқ зарбасидан сўнг якуний ҳисоб ўрнатилганди – 1:1.

Қаршида бўлиб ўтган барча учрашувлар:

02.03.2013 «Насаф» - «Олмалиқ» 2:2
01.07.2012 «Насаф» - «Олмалиқ» 4:2
20.03.2011 «Насаф» - «Олмалиқ» 2:1
26.08.2010 «Насаф» - «Олмалиқ» 4:0
07.08.2009 «Насаф» - «Олмалиқ» 2:1
10.05.2008 «Насаф» - «Олмалиқ» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бўлиб ўтган олти ўйиндан бештаси аждарлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда “Олмалиқ” сафардан бир очко билан қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика