UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  2 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  2 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  5 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  5 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  1 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2

Превью. «Машъал-2» - «УзДонгЖу» Янгиликлар

Превью. «Машъал-2» - «УзДонгЖу»

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги 36-тур баҳсларига старт берилади.

Андижоннинг  «УзДонгЖу» жамоаси сафарда Қашқадарё вилояти Муборак шаҳрининг «Машъал-2» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ўнинчи тўқнашуви ҳисобланади. Ўтказилган тўққизта ўйинда жамоалар тўрттадан ғалабага эришишган бўлса битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 14:8, «УзДонгЖу» фойдасига.

Биринчи даврада Андижондаги ўйинда майдон эгалари 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак, «УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 30 баҳсдан 55 очко жамғариб 4-ўриндан мустаҳкам жой эгаллаб турган бўлса, мезбонлар «Машъал-2» жамоаси эса 31-ўйиндан 37 очко жамғариб 9-ўринни банд этиб туришибди.

Ушбу баҳсни бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради бош ҳакам Шуҳрат Ражабовга қанотларда Александр Буров ва Шавкат Раҳматовлар ёрдам беришади. Назоратчи ҳакам Вилоят Нажафалиев. Ушбу баҳс Муборак шаҳридаги Баҳром Вафоев стадионида соат 15:00 бошланиши режалаштирилган.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

36- тур 5-ноябр(шанба)
«Машъал-2» (Муборак)- «УзДонгЖу» (Андижон).«Б.Вафоев» стадиони.
Хакамлар: Ш.Ражабов (Бухоро), А.Буров (Бухоро), Ш.Рахматов (Бухоро).
Назоратчи: О.Рубаков (Тошкент).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика