UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Италия Суперкубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум бўлди  5 01:25Агарда "Барселона" Ольмони рўйхатдан ўтказса, ЛаЛига клублари исён кўтармоқчи  7 00:50Рэшфорд Осиё томон йўл олишни истамади, унинг мақсади бошқа  0 00:19"Реал" сайлов ўтказишга тайёрланмоқда  2 23:50Канисарес: "Лапорта ишончни йўқотди"  2 23:33"Брайтон" футболчиси Файзуллаев билан жамоадош бўлиши мумкин  0 23:13Италия Суперкубоги. "Интер" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 22:55Ольмо умид қилишда давом этади  3 22:26Тибо Куртуа: "Бизни кўп пул ишлаб топаётганимиз баҳона бўлмаслиги керак"  14 21:58Эрон. "Истиқлол" кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади  1 21:26Френки де Йонг "Барселона"га келишдан олдин кўпроғини истаганини айтди  4 20:59"Арсенал" собиқ футболчиси Мартинеллини танқид қилди  3 20:28Консейсау: "Бундай катта клубда натижа доим биринчи ўринда"  2 20:01Карло Анчелотти: "Биз билан Ла Лига чемпионлиги учун курашда Барселона" ҳам, "Атлетико" ҳам бир хил имкониятга эга"  0 19:44"Арсенал" Влаховични қишки трансфер ойнасидаёқ сотиб олмоқчи  1

ПРЕВЬЮ. Левченко ва "Нефтчи"нинг омадли юриши давом этадими? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. Левченко ва "Нефтчи"нинг омадли юриши давом этадими?

Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан бир нечта қизиқарли учрашувлар ўрин олган. Улардан бири водий дербиси.

"Нефтчи" - "Навбаҳор" ўртасидаги учрашувлар азалдан ўзининг шиддати, азарти, тўқнашувларга бой ўтиши билан қолган дербилардан ажралиб келган. Гарчи сўнгги йилларда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларга қизиқиш бироз камайган бўлсада, принципиаллик йўқолмаган. Дерби ўз номи билан дерби. Айниқса, бугунги учрашув ҳар томонлама муҳимлилик даражаси ўта юқори. 

Нефтчи

Фозил Мусаев - 4'

Суперлига. 22-тур

18/10/2022, 18:30

2
:
1
Тугади

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 29', Зоран Марушич - 64'

45'
90'
4'  Фозил Мусаев
29'  Жамшид Искандеров
64'  Зоран Марушич


ФАРҒОНАДАН 18 ЙИЛДАН БЕРИ ҒАЛАБАСИЗ ҚАЙТАЁТГАН "ЛОЧИНЛАР" 


"Навбаҳор" "Нефтчи"ни меҳмонда сўнгги бор 2004 йил мағлуб этган. Самвел Бабаян шогирдларининг Фарғонадаги ғалабасиз серияси 14та ўйинни ташкил қилади. Суперлигадаги умумий ўзаро ўйинларда ҳам "Нефтчи" катта устунлик қилмоқда. 26 ғалаба, 13 мағлубият. 16 учрашувда дуранг қайд этилган. 


Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги 5та учрашув:

15.08.2014 йил

Нефтчи - Навбаҳор  1:0

04.04.2015 йил.

Нефтчи - Навбаҳор  1:0

12.03.2016 йил

Нефтчи - Навбаҳор  1:0

19.08.2017 йил

Нефтчи - Навбаҳор  1:1

08.08.2018 йил

Нефтчи - Навбаҳор  2:1


"НЕФТЧИ" ОСМОНИДА "ОҚ БУЛУТЛАР" 

Биринчи даврадан сўнг аутсайдерлар қаторига тушиб қолган "Нефтчи" иккинчи даврани кутилганидандан яхши ўтказмоқда. Фарғоналиклар 8та учрашувда жами 14 очко ишлашни уддасидан чиқишди ва фақатгина "Пахтакор"га мағлуб бўлишди. Бу борада Суперлига жамоалари орасида катта сакраш айнан "Нефтчи"да кузатилди. Виталий Левченко қисқа вақт ичида натижа келтиришни уддасидан чиқа олаётгани таҳсинга сазовор. 



"ЧИНОРЛАР" УЙГА ҚАЙТМОҚДА 

Ҳа, сўнгги пайтларда "Нефтчи"ни турли номлар, лақаблар билан номлашаётгани қулоғимизга чалинаётганди. Лекин барчамиз учун улар "чинорлар" бўлиб қолаверади. Жамоа ниҳоят узоқ вақтдан сўнг уйга қайтиш арафасида бўлиб турибди. "Истиқлол" стадиони яна катта учрашувларни қабул қилишга шай ҳолатда. Жамоа охирги маротаба мазкур аренада 2021 йилнинг 14 ноябрь куни Про лиганинг 23-турида "Бухоро" билан тўқнаш келган, ўйин 1:1 ҳисобида якунланганди. Виталий Левченко бошчилигида жамоа аъзолари машғулот ҳам ўтказишга эришди. 



ЮРИЙ САРКИСЯН ФАРҒОНАДА 

Дарҳақиқат, "Нефтчи"ни бренд даражасига олиб чиққан, бу клуб билан кўплаб ютуқларга эришган шахс сўзсиз Юрий Вазгенович Саркисяндир. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, мураббий бугунги учрашув меҳмони бўлади ва баҳсни очиб беради. Саркисянни "Нефтчи"дан қай тариқа хайдалгани ҳамон ёдимизда. Эндиликда клуб ўзаро дўстлик ришталарини тикласа ажаб эмас.

"Мен ҳар доим ушбу жамоага мухлислик қилганман ва бундан кейин ҳам мухлис бўлиб қоламан. Буни ёдда тутишингизни истайман. Жамоани ким бошқариши, унда кимлар ишлаши аҳамиятсиз. "Нефтчи" ҳаётимнинг бир парчаси бўлиб қолади",- деган эди Саркисян



"ОЛТИН ДУБЛЬ" ОРЗУСИДАГИ "НАВБАҲОР"

Ўзбекистон кубоги финалига йўл олган "Навбаҳор" чемпионатда ҳам олтин медаллар йўлида ҳали курашдан чиққани йўқ. Пешқадам "Насаф" билан орадаги фарқ 2 очкони ташкил қилади. Тақвимга назар солсак, энг қулай рақиблар кейинги турларда "лочинлар"га рўбарў келишини кўриш мумкин. 

"Олимпик" (уйда) 

"Локомотив" (сафарда) 

"Металлург" (сафарда) 

АГМК (уйда)

"Нефтчи" ўртамиёналар сафида мавсумни якунлаши эҳтимоли мавжуд. Бироқ уларни олдинда "Насаф" ва АГМК билан осон бўлмаган беллашувлар кутмоқда. "Металлург" ва "Сурхон" ҳам анча "бош оғриқ" вазифасини ўтаб беради. Жамоа айни дамда ажойиб спорт формасида. Кайфият ва ишонч қайтган. 



Демак, барча футбол ихлосмандларини Фарғонадаги "Истиқлол" ўйингоҳига чорлаб қоламиз. Қолган мулоҳазаларга ўйиндан кейин яна бафуржа тўхталамиз. Мароқли томоша!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика