UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  8 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  32 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9

Превью. "Бунёдкор" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Андижон"

Олий лиганинг 13-турида "Бунёдкор" "Андижон" клубини қабул қилади.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Андижон» (Андижон)
20 июнь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Н. Қосимов (Қарши), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Бу икки клуб ўзаро 16 бор куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 13та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик ўз-ўзидан “Бунёдкор” томонида – 30:6. Ўзаро ўйнларда “Бунёдкор” 42 очкони қўлга киритган. “Андижон” эса ҳозиргача 3 очко ишлаб олган.

“Бунёдкор”нинг “Андижон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Андижон” ҳисобида ғалаба йўқлигни айтиб ўтдик.

Ўтган йил биринчи даврада Андижонда ўтган ўйинда “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Сато Минори биринчи бўлимда, Достонбек Ҳамдамов иккинчи бўлимда “бургутлар” дарвозасига тўп киритиб “қалдирғочлар”га ғалаба келтирган – 2:0. Тошкентда Достонбек Ҳамдамовнинг иккита голи, Воҳид Шодиев ва Сато Минорининг голлари “Бунёдкор”нинг йирик ғалабасини таъминлаганди – 4:0.  

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:

31.10.2015 «Бунёдкор» - «Андижон» 4:0
14.06.2014 «Бунёдкор» - «Андижон» 2:0
04.08.2012 «Бунёдкор» - «Андижон» 0:0
25.04.2011 «Бунёдкор» - «Андижон» 3:1
22.05.2010 «Бунёдкор» - «Андижон» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” Тошкентда ўтган ўйинларда 7 марта ғалабага эришган. “Бургутлар” бу рақиб майдонидан фақат бир бор (2012 йил) дуранг билан қайтган. “Андижон” сафарда “Бунёдкор” дарвозасига битта гол урган.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика