UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  14 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  25 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1

Превью: Бугун Европа Лигасида Милан — Дюделанж ўйини бўлиб ўтади Янгиликлар

Превью: Бугун Европа Лигасида Милан — Дюделанж ўйини бўлиб ўтади

Теглар :  МиланДюделанж
Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашувлари олдидан Милан — Дюделанж баҳсига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Гуруҳдаги ҳолат

“Милан” Испаниянинг “Бетис”ига қарши икки учрашувда ҳам бироз омадсизликка учради. Уйда 1:2 ҳисобда мағлуб бўлди, сафарда эса 1:1 билан дурранг натижани қайд этди. Женнаро Гаттузо шогирдлари сафарда “Дюделанж” (1:0) ва уйда “Олимпиакос” (3:1) устидан ғалаба қозонишди. Ҳозирда уларнинг ҳисобида 7 очко бор.

“Дюделандж” миланликлар билан энг омадли ўйинини ўтказганди. Топмёллер шогирдлари ўшанда 0:1 билан мағлуб бўлишган бўлса-да, ёмон ўйин кўрсатишмади ҳаттоки, бир неча маротаба хавфли зарбалар йўллашди. “Олимпиакос” билан ўйинлар 0:2 ва Грецияда йирик (1:5) ҳисоб билан енгилишди. Бироқ айнан ўша ўйинда киритилган 1та гол жамоанинг Еврокубокдаги дебют голи бўлиб тарихга кирди. Кейинги омадсиз ўйин эса “Бетис” жамоаси билан бўлди. Испанияликлар ўшанда Люксембург жамоасини 0:3 ҳисоб билан мағлуб этган эди.  


Люксембург клубининг плей-оффга чиқиш учун ҳеч қандай имконияти қолмади. Лекин “Милан” эса “Бетис” ва “Олимпиакос” билан биргаликда плей-оффга йўлланмани қўлга киритиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилиши керак.

— Люксембург шаҳри жамоаси Еврокубокда ўзининг дебют мавсумини ўтказмоқда. Тўғри, уни омадли деб бўлмайди. Бироқ у молиявий аҳволи ва гуруҳдаги энг кучсиз жамоалардан бири экани билан шу турнирда иштирок этишининг ўзи ҳам катта ютуқ десак муболаға бўлмайди. Жамоа ўзининг чемпионатида 3 поғонани эгаллаган. “Дюделанж” сўнгги 5та ўйиннинг 3тасида ғалаба қозониб, бир мартта мағлуб бўлди ва 1 бора дурранг натижа қайд этди.

— “Милан” клуби “Лацио” билан бўлган ўйинда ғалаба қозонолмади. Жамоа “Олимпиакос” билан 1:1 ҳисобда дурранг ўйнаб, 1 очкога эга бўлди. Женнаро Гаттузо шогирдлари Италия Чемпионати турнир жадвалида 5-ўринни банд этиб турибди. “Россонери” сўнгги 5та баҳсда 8та гол ўтказиб юборди. Клуб бу мавсумда жуда кўп нарсани қўлдан бой бермоқда. “Милан” чемпионатнинг бор йўғи 1та учрашувида тўпни ўтказиб юбормади.

— “Милан” жамоаси ҳимоячилари Матео Мусаккио, Алессио Романьоли ва Маттиа Кальдара учрашувда иштирок этолмайди. Ўйиндан четлаштирилгани учун испанялик ярим ҳимоячи Самуэль Кастильехо баҳсни ўтказиб юборса, Франк Кессье эса бу сафарги ўйинда қатнашишга тайёр эмас. Шунингдек, яна икки ярим ҳимоячи:Жакомо Бонавентура тиззасидан жароҳат олгани туфайли 2019 йилнинг ёзигача, аргентиналик Лукас Билья эса март ойигача майдонга тушолмайди.

—Люксембург жамоасининг муаммоси таркиб билан боғлиқ. Фақатгина Жонатан Жубернинг ўйинда иштирок этиш ёки этмасдиги ҳали аниқ эмас.


Кимларга эътибор бериш лозим?

Патрик Кутроне
Миланликларнинг асосий ўйинчиларидан бири Патрик доим бошқалардан ажралиб туради. Италияликнинг голлари доим “Милан” учун муҳим бўлган. Айнан у туфайли улар “Сампдория” ва “Рома” устидан ғалаба қозонишган. Бундан ташқари, Кутроне “Бетис”га қарши баҳсда ҳам ўзини намоён эта олди. Лекин унинг голи “Милан” испанларни мағлуб этишида ёрдам беролмади. Ҳалқаро танаффус вақтида Патрик 21 ёшгача бўлган Италия терма жамоасининг 2та ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Лекин бирорта ҳам гол ура олмади.  

Ландри Боннфуа
Люксембург жамоасиинг франциялик дарвозабони Ландри Европа Лигаси доирасидаги энг ёрқин ўйинчилардан бири ҳисобланади. Ҳа, сўнгги 2та ўйинда 7та гол ўтказиб юборган бўса-да, клуб посбонига яхши баҳо беришди. Боннфуа “Дюделандж”га ўтгунига қадар, Франция лигасининг за “Амьен”, “Бастия” ва “Шатору” клубларида фаолият юритган. Унинг охирги клуби “Страсбург” бўлган ва франциялик унинг 4та баҳсида иштирок этган эди, холос.

Қизиқарли фактлар

— “Милан” 10та ўйиннинг 9тасида гол ўтказиб юборган
— “Дюделандж” Европа Лигаси доирасидаги 3та ўйинда мағлубиятга учраган
— “Милан” ҳозирги мавсумнинг уйда бўлиб ўтган 8та баҳснинг 2тасида мағлуб бўлган (5та ғалаба ва 1та дурранг).

Таҳминий таркиблар


Ҳар икки мураббий ҳам 4-4-2 схемасидан фойдаланиши кутилмоқда. “Милан” бошланғич таркибда бир нечта ўзгариш қилиши мумкин. Дастлабки дақиқалардан Доннарума майдонга туширилмаса керак. Шунингдек, марказий ярим ҳимояда ҳам ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин.  

Милан — Дюделанж: ким кучли?

Люксембургдаги учрашув италиялик меҳмонлар учун ўта оғир ўтган бўлсада, миланликлар фаворит ҳисобланади. “Россонери” уйдаги баҳсларда ўзига бўлган катта ишонч билан ҳаракат қилади. Бу йилги мавсумда “Милан” клуби “Сан Сиро”да фақатгина “Ювентус” ҳамда “Бетис”га енгилди холос. “Дюделанж” Европа Лигаси доирасидаги барча ўйинларида мағлубиятга учраган. Жамоа 8та гол ўтказиб юборган ва таркиб билан боғлиқ баъзи муаммолари ҳам бор. Шундай экан, “Милан” футболчилари рақибдан ҳар жабҳада кучлироқ экани яққол намоён бўлмоқда. Аммо майдон текис, тўп юмалоқ дейишадику, амалда нима бўлишини бугун тунда билиб оламиз.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика