UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Дада сени жуда яхши кўради ????"  0 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  22 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1

ПРЕВЬЮ. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор". Стартда салобатли Саудия синови Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор". Стартда салобатли Саудия синови

Бу мусобақа тарихда кўплаб жамоаларни ўз бағрига чорлади, жараён эса ҳамон давом этмоқда.

Аввалги йилларда қўшни мамлакатлардан "Истиқлол", "Аҳал" бу мусобақа таъмини татиб кўришди. Улар қитъанинг клублар ўртасидаги нуфузли турнирида қатнашган экан нима учун бизники қатнашмасин? Демак, кутиб олинг "Навбаҳор" ОЧЛдаги юришини бошламоқда. Бироқ стартдаёқ кучли рақиб - "Ал Ҳилол". Лекин бу куррайи заминда иложсиз иш бормидики, бунинг уддасидан чиқишни имкони бўлмаса?

Аль-Хиляль

Али Аль-Булеахи - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 1-тур

19/09/2023, 00:00

1
:
1
Тугади

Навбахор Наманган

Тома Табатадзе - 52'

45'
90'
60'  Неймар
74'  Яссер Аль-Шахрани (Нассер Аль-Давсари)
74'  Салман Аль-Фаридж (Мохамед Канно)
89'  Рубен Невеш (Абдулла Аль-Хамдан)
89'  Сауд Абдулхамид (Мохаммед Аль-Бурайк)
90'  Али Аль-Булеахи
90'  Михаэль
28'  Филип Иванович
52'  Тома Табатадзе
52'  Abrorbek Ismoilov
54'  Asad Sobirzhonov (Doniyor Abdumannopov)
61'  Abrorbek Ismoilov
71'  Abrorbek Ismoilov (Темурхуджа Абдухаликов)
83'  Ibrokhim Yuldoshev (Жасур Яхшибоев)
83'  Тома Табатадзе (Luka Cermelj)

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар ОЧЛ доирасида илк маротаба учрашмоқда. Бироқ бунга қадар "Ал Ҳилол" ва "Навбаҳор" клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 1997\1998 йилги мавсуми гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишган. Мазкур баҳсда "лочинлар" 1:3 ҳисобида енгилган. 

Гуруҳ босқичи (Ливанда марказлашган турнир)

1-тур

"Ал Ансор" (Ливан) 0:0 "Навбаҳор"

2-тур

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 3:1 "Навбаҳор"

3-тур

"Персеполис" (Эрон) 1:1 "Навбаҳор"

Навбаҳор" икки очко билан гуруҳда учинчи бўлган. Ярим финалга гуруҳдан "Персеполис" (7 очко) ва "Ал Ҳилол" (6 очко) йўл олган. 

"Ал Ҳилол" ўзбек клубларига қарши 

"Машъал", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва ОКМК "Ал Ҳилол" билан ўйинларда иштирок этишган. "Навбаҳор" бу борада Ўзбекистоннинг олтинчи жамоаси сифатида тарихга кирди. Саудия Арабистони грандини яқин тарихда фақатгина "Машъал" ва "Локомотив" мағлуб этишни уддасидан чиққан. Меҳмонда эса барча жамоаларимиз ортга ғалабасиз қайтишга мажбур бўлган. "Навбаҳор" эса юқоридаги икки жамоанинг натижасини такрорлашга  ва янги тарихни ёзишга ҳаракат қилиб кўради. Умид қиламизки, футболчиларимиз Бензема ёки Неймар билан суратга тушиш учун эмас, ғалаба учун боришади. 

2006 йил

"Ал Ҳилол" - "Машъал" 5:0

"Машъал" - "Ал Ҳилол" 2:1

2007 йил 

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 0:2

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:0

2009 йил 

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:1

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:0

2010 йил 

"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0

2014 йил 

"Бунёдкор" - "Ал Ҳилол" 0:1

"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0 

2015 йил 

"Ал Ҳилол" - "Локомотив" 3:1

"Локомотив" - "Ал Ҳилол" 1:2

2016 йил 

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 2:2

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 4:1

2016 йил 

"Ал Ҳилол" - "Локомотив" 0:0

"Локомотив" - "Ал Ҳилол" 2:1

2020 йил

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 0:0

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" 2:1

2021 йил 

"Ал Ҳилол" - ОКМК 2:2

ОКМК - "Ал Ҳилол" 0^3

 

"Ал Ҳилол"да мағлубиятсиз, "Навбаҳор"да ғалабасиз серия 

"Ал Ҳилол" бу мавсум Саудия Арабистони Премьер Лигасида мағлубиятсиз одимламоқда, 6та ўйин 5 ғалаба ва 1 дуранг. Жамоа сўнгги маротаба 12 август куни Араб клублари кубогида "Ал Насср"га мағлуб бўлган. Сўнгги учрашувда Неймар дебют қилган қарама-қаршиликда "Ал Риёд" йирик 6:1 ҳисобида таслим қилинди. 

"Навбаҳор" эса Суперлигада 4та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Самвел Бабаян шогирдлари ғалабаларни фақат кубокда қўлга киритмоқда ва сўнгги ўйинда улар "Сурхон"дан устун келди (2:0). "Лочинлар" ОЧЛ гуруҳ босқичига плей-оффда "Ал Вакра"ни таслим қилган ҳолда етиб келди.

Таркибдаги йўқотишлар

"Ал Ҳилол" сафида Саудия Арабистони футболининг юлдузи Салим Ал Давсари дисквалификация сабаб майдонга тушмайди. "Навбаҳор"дан Йован Жокич ва Даврон Ҳошимов жароҳат сабаб учрашувни ойнаий жаҳон орқали томоша қилишга мажбурлар. 

Энг қиммат футболчилар

Рақибларда 6 хонали сондан иборат нархлардаги футболчилар бир нечтани ташкил қилади. Саудия Арабистони футболи бугунги кунда сарфлаётган пуллар олдида бу табиий ҳол. "Ал Ҳилол"да нархи бўйича Неймар чўққини эгаллаб турибди, 60 миллион евро. Бу дегани "Пахтакор"нинг умумий таркибидаги нархидан деярли 5 баробар юқори. "Навбаҳор"да энг қиммат футболчилар рўйхатини Жамшид Искандеров бошқариб турибди, 850 минг евро. Кейинги ўринда Остон Ўрунов, 800 минг евро.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика