UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  0 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  0 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  18 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  52 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47

Предраг Роган: "Доимгидек вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз" Янгиликлар

Предраг Роган: "Доимгидек вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Предраг Роган фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизилқум" ва "Динамо" футболчиларини яхши ўйин билан табриклайман. Доимгидек биринчи бўлимда жуда яхши вазиятларга эга бўлдик. Аввалги турларга қараганда шогирдларимнинг ўйини кучайди. Ғалаба қозонишни истагандик. Аммо бу – футбол. Рақиб сафида сифатли ўйинчилар борлигини билардик. Тажрибали ижрочиларга қарши ўйнаш осон бўлмади.  Натижадан қониқиш ҳосил қилдим", – дейди Роган. 

- Суперлигада гол урмаган фақат "Динамо" қолди. Тўпнинг дарвозага киришида омад етишмаяптими ёки яна бошқа омиллар ҳам борми?

- Омаддан ташқари сифат ҳам муҳим. Масалан, "Пахтакор", "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ёки мана бугун қулай вазиятларни кўкка совурдик. Шунга қарамай, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Мен бундай ишқибозларни кўрмаганман. Ҳаттоки машғулотларимизни эътиборсиз қолдиришмади. Ишлашда давом этишимиз керак. 

- Шоҳмалик Комиловнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Унда жароҳат бор. Ўйлайманки, оралиқдаги танаффусда у тикланишга улгуради. "Бунёдкор"га қарши баҳсгача майдонга тушишга тайёр бўлса керак.





Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика