Португалияда ўйин вақтида оқ карточка кўрсатилди
23 янв 2023 18:23
Янгиликлар
Португалияда ўйин вақтида оқ карточка кўрсатилди
Футбол бўйича аёллар ўртасидаги Португалия Кубогида "Спортинг" ва "Бенфика" тўқнаш келди.
Беллашув давомида футболчилардан бирининг мазаси қочиб қолади ва ҳар икки клуб шифокорлар штаби вакиллари ёрдамга шошишди. Ҳакам эса оқ карточкани олиб кўрсатди, бу ҳолат трибунадаги мухлислар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.
Кейинроқ маълум бўлдики, реферининг бундай ҳаракати ҳалол ўйин ва инсоний ҳаракатларни ўзига хос тарзда тақдирлаш учун ўйлаб топилган.
Оқ карточкалар — Португалия футболи ташаббуси. Сариқ ва қизил карточкалар жазолаш учун бўлса, оқ карточка эса ҳалол футболни илгари суради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар