Поль Погба: "Мен "Ювентус" раҳбарияти билан кетиш масаласида гаплашмаганман

Aziz Tukhtamuradov
21 май 2014, 21:20
«Ювентус» футболчиси Поль Погба клубдан кетиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
"Мен доимий равишда Погба у ерга ўтади, Погба бу ерга ўтади деган миш-мишларни эшитаман. Мен "Юве"дан кетиш ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман.

Яқинда журналистлар Зидан менга қўнғироқ қилиб, "Реал"га чақирганини айтишди. Мен ҳеч қачон у билан телефонда гаплашмаганман. Унинг телефон рақами менда умуман йўқ", - дейди Погба.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru