Погбанинг агенти "Ювентус" ярим ҳимоячиси жароҳатдан тузалгани ҳақида гапирди
17 окт 2022 19:26
Янгиликлар
Погбанинг агенти "Ювентус" ярим ҳимоячиси жароҳатдан тузалгани ҳақида гапирди
“Нега у [тиззасини] операция қилишдан бош тортди? Чунки Поль консерватив терапия билан тезроқ қайтишига амин эди. Ва у жамоага ёрдам бериш учун имкон қадар тезроқ қайтишни мақсад қилганди. Яхшиямки, энди барча [қийинчиликлар] ортда қолди. Тез орада у майдонга қайтади ва "Ювентус" учун ўйнайди", – деди Пимента.
Аввалроқ 29 ёшли футболчи ноябрь ойи бошида ёки октябрь ойи охирида майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан у Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун Франция терма жамоасининг қайдномасига кириш имкониятини сақлаб қолди.
Погба шу ёзда эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтди ва клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади. У ҳали жамоа таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Погба ЖЧ-2022 учун терма жамоага қўшилиш учун ўз формасини тиклаши кераклигини таъкидлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар