

"Мессини танқид қилиш адолатсизлик. Унинг маҳоратига менда шубха йўқ. Ўзига келиб олиш учун Мессида ҳамма нарса бор ва у буни уддалайди. Келаси мавсумда биз умуман бошқача Мессини кўрамиз. Мавсум Месси учун аталади.
Ушбу мавсум сабоқ олиш учун сарфланди, деб ҳисобласа бўлади. У янги лига, янги жамоадошлар, янгича ҳаёт тарзига кўчиб ўтди. Буни тўғри қабул қилиш керак. Бундай катта ўзгаришлар футболчига таъсир ўтказиши аниқ", - деди Почеттино.



