Почеттино келажаги борасидаги саволга жавоб берди

Alisher
21 дек 2019, 17:37
"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино келажаги борасидаги саволга жавоб берди.

Футболда келажакни олдиндан била олмайсиз. Сиз таклифларга очиқ бўлишингиз керак ва ҳамма нарса юз бериши мумкин. Мен мураббийман ва яхшироқ жойда ишлашни хоҳлайман.

Ҳозир ҳаммасини қайтадан бошлаш вақти. Англия Премьер-лигаси сайёрамиздаги энг яхши лигалардан биридир. Аммо, янги қийинчиликларни топишингиз мумкин бўлган қизиқарли чемпионатлар ҳам мавжуд", - дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, Почеттинонинг сўнгги иш жойи Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AP