Почеттино: "Гвардиола - футболда янги давр бошланиши"

Aslanov Jasurbek
1 окт 2016, 17:15
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Манчестер Сити"га қарши АПЛнинг 7-тур учрашувидан олдин рақиб мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.

"Гвардиола - ўзгаришлар рамзи. У футболда янги давр бошланиши деб ўйлайман.

"Эспаньол" билан биринчи машғулотим сешанба куни бўлган, чоршанба куни тонгда ҳам шуғулланганмиз. Шундай қилиб 12 соат ичида "Барселона"га қарши баҳсдан олдин 2 та машғулот ўтказдим. Футболчилар менга ҳайрон бўлиб қарашди, мен эса улар прессингга кўпроқ эътибор қилиш кераклигини айтдим. Футболчилар "Барселона"га қарши бундай ўйнашнинг иложиси йўқ дейишди, мен эса қуйидагича жавоб бердим: "Йўқ, бунинг иложи бор. Биз айнан шундай ўйнашимиз керак".

Ҳаммаси ажойиб ўтди, чунки "Барселона"га қарши 0:0 - фантастик натижа. Бундан сўнг футболчиларни бошқача ўйнашга кўндириш осон бўлди. Агар сиз табиатан қўрқмас инсон бўлсангиз, майдонда ўзингизни бошқача тута олмайсиз. Доимо ботир бўлиш керак. Менга жасур бўлиш ёқади" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports