Почеттино "Арсенал"га қарши баҳс ҳақида: "Челси" 2 очко йўқотди"
22 окт 2023 00:45
Янгиликлар
Почеттино "Арсенал"га қарши баҳс ҳақида: "Челси" 2 очко йўқотди"
Маурисио Почеттино "Арсенал"га қарши бўлиб ўтган АПЛ учрашуви (2:2) ҳақида фикр билдирди.
Ўйин ҳақида
"77-дақиқагача ўйин назоратимиз остида эди, биз рақибга кўп имкон бермадик. Икки очко йўқотганимиздан хафаман.
Биринчи гол "Арсенал"га ишонч берди. 13 дақиқа ичида яна битта ўтказиб юбордик. Шунга қарамай хурсандман, чунки рақобатбардош жамоа бўлдик".
Мудрикни алмаштириш ҳақида
"У яхши ўйнади, бироқ Мудрик ўсишда давом этиши керак. Фикримча, у ҳалиям яхши формасига қайтгани йўқ.
Ўйин 2:1дан кўра 3:0га яқин эди. Биз 2:0га рози бўлмай, босим ўтказишга ҳаракат қилдик" - дейди "Челси" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар