UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3

Пляж футболи терма жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби Янгиликлар

Пляж футболи терма жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиби

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси март ойида БАА ва Қатар мамлакатларида 2 та ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Бош мураббий Аҳад Юсупов пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида 14-21 март кунлари БААнинг Дубай шаҳрида йиғинга киради. Мазкур йиғин доирасида "Ал Шабаб", "Ал Аҳли" ва Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилади.

Йиғинни тугатиб, терма жамоа делегацияси 22 март куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига йўл олади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби:

Дарвозабонлар: Акмал Ҳазратқулов, Ғанишер Холмуродов.
Ўйинчилар: Тохир Абдураззоқов, Феруз Фахриддинов, Сарвар Шоаҳмедов, Фарҳод Мираҳмедов, Фурқат Азизов, Фарҳод Жумаев, Сарвар Холмуродов, Жаъфар Ирисметов, Жамол Шарипов.

Йиғиндан сўнг таркибда ўзгариш бўлиши мумкин.

Доҳа 23-28 март кунлари бўлиб ўтадиган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Минтақанинг 15 та энг яхши жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш орқали шу йили 9-19 июль кунлари Португалияда бўлиб ўтадиган пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатига ажратилган 3 та йўлланма учун курашади.

Ўзбекистон терма жамоаси Доҳадаги Осиё чемпионатида аввал хабар бериб ўтганимиздек, «C» гуруҳида БАА, Фаластин ҳамда Ироқ терма жамоалари беллашади; мусобақанинг 1-турида, яъни 23 март куни Фаластин, 2-турда (24 март) БАА, 3-турда (25 март) Ироққа қарши ўйнайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика