UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  2 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Питер Хюистра: "Ўзбек футболини ривожлантириш учун ҳимояда тўғри келганча ўйнаш эмас, аксинча сиз истаган ўйинга рақибни мажбур қила олишингиз керак" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Ўзбек футболини ривожлантириш учун ҳимояда тўғри келганча ўйнаш эмас, аксинча сиз истаган ўйинга рақибни мажбур қила олишингиз керак"

Суперлиганинг 18-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши баҳсдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув "Металлург" билан ўйиндан фарқли бўлди, дея оламан. Рақиб яхши ҳимояланди. Биз албатта вазиятлар ярата олдик. "Навбаҳор" сўнгги тўртта ўйинда битта гол ўтказиб юборганди. Ҳимояда уюшқоқ ҳаракат қилишар экан. Бугун ҳам шундай бўлди. Тан олиш керак, рақиб ҳимоячилари муносиб қаршилик қилди. Иккинчи бўлимда тўп назорати 75га 25 бўлганини ўзи айтиб турибди. Ортиқча шарҳ шарт бўлмаса керак",- дейди Питер Хюистра. 

- Бугун барча футболчилар пиёда юриб футбол ўйнашди. Бундай "Пахтакор"ни олдин кўрмаганмиз. Ўйинчиларни тажрибаси бор. Савияси баланд. Шунинг эвазига юқори ўринларда кетмоқда. Лекин бугун футбол ўйнашни исташмади. Ёки сизлар ўзбек футболидан зерикдингларми?

- Мен бу борада бошқача фикрдаман. Ўйинга чуқур эътибор берадиган бўлсак, одатда замонавий футболда тўпга кўп эгалик қиладиган жамоа кам югуради. Чунки тўп сизда бўлади ва ўйинни сиз бошқарасиз. Шу боис бугун ўз ўйинимизни ташкил қилиш борасида муаммо бўлгани йўқ, деб ўйлайман. Биз ҳар доимгидек ўйинни назорат қилдик. Керак паллада бўш зоналардан таваккал узатмалар амалга оширдик. Бирга-бир вазиятларга чиқиб боришга уринишди. Ўзбек футболини ривожлантириш учун ҳимояда тўғри келганча ўйнаш эмас, аксинча сиз истаган ўйинга рақибни мажбур қила олишингиз керак. 

- Суперлига жамоалари билан ўйинларда маҳорат юқори эканлиги кўринмоқда. Лекин ижодкорлик йўқдек кўринмоқда. Мазкур ҳолат Чемпионлар Лигасида ҳам оёқдан чалишидан қўрқмайсизми?

- Бу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. "Металлург" билан ўйинни кўрган бўлсангиз, биз жуда кўп вазиятлар яратдик. Ҳозирги асосий фарқ Машариповда бўлмоқда. Буни тан олиш керак. Ҳозир Хожимат Эркинов ва Диёр Ҳолматов ишонч орттириб ўсиб боришмоқда. Биз ҳар доим ижодкорликка ҳаракат қилганмиз. 

- Охирги марта Наманганда ўйнаганингларда, ҳужумкор, кескин ўйин гувоҳига айлангандик. Ўша пайтдаги “Навбаҳор” билан ҳозиргисини таққослай оласизми?

- Июнь ойида “Навбаҳор” таркибида ўзгаришлар кузатилди, янги футболчилар келишди. Шундан кейин жамоанинг ҳимояда анча уюшқоқ тўп тепаётганига эътибор қаратмоқчиман. Буни охирги тўртта ўйинда фақат битта гол ўтказиб юборишгани ҳам тасдиқлайди. “Навбаҳор”нинг янги ўйинчиларидан марказий ҳимоячи Боян Цигерни алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардим, анча ишончли ўйнаяпти.

- Мухлисларнинг стадионга киритилиши масаласида нима дейсиз?

- Буни бошқарув органлари ҳал қилади. Қачонки, тўлиқ хавфсизлик таъминланса, кейин рухсат берилади. Лекин албатта, мухлисларнинг стадионга киритилишини маъқуллайман, чунки мухлислар билан ўтадиган ўйин билан мухлисларсиз ўйин - бу икки хил нарса. Эмоциялар бошқача бўлади.

- “Пахтакор” қайси жамоаларни ўзига асосий рақиб деб билади, уларнинг орасида “Навбаҳор” ҳам борми?

- Биринчи навбатда, турнир жадвалининг юқори қисмида бораётган жамоаларни айтган бўлардим. Улар орасига “Навбаҳор” ҳам анча яқинлашиб қолди. Айнан шу рақибларни принципиал деб аташим мумкин.

- Бугунги ўйинда “Пахтакор” бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Ҳар доим икки очко йўқотдик, деб айтиш мумкин. Лекин мавсум давомида кўп ўйинлар ўтказилади, шу боис, олинган очкони қабул қилишга мажбур бўламиз. Бу мавсум фақат учта ўйинда очко йўқотдик, уларда дуранг ўйнадик. Шундай бўлсада, бор эътиборимизни ўсишга, кейинги ўйинларга қаратамиз. Бугунги ўйинни, кейинги баҳсдаги рақибимизни таҳлил қиламиз. Хатолар устида футболчилар билан ишлаймиз. Футболчиларимизнинг астойдил ишлаётганидан хурсандман. Охирги икки ой кўп нарсани ҳал қилади, кейинги ўйинларга ҳар тарафлама тайёр бўлиш керак.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика