UZ

Сўнгги янгиликлар

18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  0 18:03Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  7 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  10 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  22 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  25

Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.





"Ўйинни парвозли старт билан бошладик. Голдан кейин ҳимояда хатога йўл қўйдик. Ҳимоядаги сусткашлигимиз туфайли "Қизилқум" кўп бор ҳужумга ўтди. Уларда 3-4 та яхши имконият бўлди. Танаффусда биринчи таймни таҳлил қилдик ва иккинчи таймда бундай камчиликлар учрамади. Ғалаба орқали чемпионликка катта қадам ташладик. 

Биринчи жамоа бўлиб ўйнадик. Биз миллий терма жамоага 5 нафар ўйинчини юбордик, улардан 3 таси жароҳат билан ортга қайтди. Шу сабабли асосий таркибда баъзи позицион ўзгаришларга қўл урдик. "Қизилқум"га 4 та гол уриш осон иш эмас. 

Пенальти ҳам барибир ўйинга тааллуқли жараён, ўйин ичидаги ҳолат. Биз узоқ вақтдан бери биринчи марта пенальти тепдик. 

Биринчисини кўролмадим, лекин иккинчи ҳолат аниқ кўринди, "Қизилқум" футболчилари ҳам эътироз билдиришмади. Чиройли уюштирган ҳужумимиз қўполлик эвазига тўхтатиб қўйилди. Драган Черанни алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. У ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди.

Даража борасида бошқа жамоалар ва "Пахтакор" ўртасидаги фарқ жуда катта, дея савол беришингиз нотўғри деб ўйлайман. Барча жамоалар яхши даражада. Бу йил биз ўйинларни қийналиб ютганимиз, кўп ўйинларда кичик ҳисобда ғалаба қозонганимиз бундан дарак бериб турибди. Ҳар бир ўйинда кураш кечяпти, ҳамма жамоа ҳам сиз ўйлагандек кучсиз эмас. "Насаф"ни кўриб турибсиз, ОФК кубогида қандай ўйнаётганини. "Қизилқум" ҳам охирги 5-6 турда зўр футбол намойиш этяпти. Бундан ташқари, АГМК ҳам ОЧЛда яхши ўйнади. Чемпионат даражасини паст баҳоламанглар. Курашларга бой мавсум ўтаётгани ёш ўйинчиларимиз учун фойдали. Ҳали ОЧЛда бу қўл келади. "Андижон"га қарши ўйинни ёмон ўтказдик. 4 тур олдин чемпионликка яқин турганимиз жамоалар кучсизлигидан эмас.

Мавсум давомида ўйин тарафлама яхши ва ёмон кўринган даврларимиз бўлди. Энг муҳими – айтиб ўтганимдек, жамоада курашувчанлик руҳи ўсаётганини айтиб ўтган бўлардим. Ёш йигитларда ўзига хос характер шаклланиб бормоқда. Бу уларнинг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам жуда зарур. 

Ўтган йилги жамоа билан бу йилгисини таққосламаган бўлардим. Таркиб ва молиявий томондан ҳам фарқ сезиларли. 

Ҳозирги таркиб ОЧЛдаги орзуни амалга оширишга етарли бўладими? Йўқ, айнан шу таркиб билан жуда қийин бўлади. Катта натижа қўлга киритишни истасак, албатта, таркибни кучайтиришимиз лозим", – деди Питер Хюистра.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика