Пирло турк клуби билан 2024 йилга қадар шартнома борасида келишувга эришди
08 июн 2022 13:53
Янгиликлар
Пирло турк клуби билан 2024 йилга қадар шартнома борасида келишувга эришди
"Ювентус" собиқ бош мураббийи Андреа Пирло Туркиянинг "Фатих Карагюмрюк" клуби билан шартнома борасида келишувга эришди.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, келишув 2024 йилга қадар мўлжалланади. Турк клуби яқин соатларда битимни ёпишига ишонмоқда.
Пирло "Ювентус"ни бир мавсум бошқарди. Жамоа унинг қўл остида А Серияда 4-ўринни эгаллади, шунингдек Италия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
"Фатих Карагюмрюк" эса ўтган мавсум Туркия чемпионатида 57 очко жамғарган ҳолда, 8-ўринни эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар