Пирло: "Мората - буюк ўйинчи"

Alisher
21 ноя 2020, 12:12
"Ювентус" бош мураббийи Турин клубида ижара асосида ўйнаётган "Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората ҳақида гапирди.

"Мората - буюк ўйинчи, айнан шу сабаб биз уни бу ерга таклиф қилдик. У бу ерда Лондон ва Мадридда етишмаётган ишонч ва хотиржамликни тиклади. Биз уни жуда ҳам қадрлаймиз ва доим қўллаб-қувватлаймиз", - дейди Пирло.

28 ёшли Мората жорий мавсум "Ювентус" сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассист қайд этди.

Қайд этиш керакки, ижара шартномасида испаниялик футболчини Турин клуби харид қилиши мумкинлиги борасидаги банд бор.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›