Пиоли: "Навбатдаги мавсум ҳақида ўйлашни бошладим"

Mirjalol Normatov
25 май 2021, 13:35
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли навбатдаги мавсум ҳақида гапирди.

"Навбатдаги мавсум ҳақида ўйлашни бошладим ва энди мақсадни янада жиддийлаштирмоқчиман. Бизнинг амбицияларимиз юқори. Совринлар қўлга киритишни истаймиз. Аммо Мальдини бизга рақобатбардош жамоа бўлиш учун кетма-кет 2-3 мавсум давомида ЕЧЛга чиқишимиз кераклигини айтганди. Мен навбатдаги мавсум ҳақида ўйлашни, катта мақсадларни орзу қилишни бошлаб юбордим. Орзулар бир кун келиб ҳақиқатга айланиши керак", - деди мутахассис.

2020/21 йилги мавсум якунларига кўра, "Милан" 2-ўринни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›