Пике тиззасидаги оғриқ сабаб муддатидан олдин машғулотни тарк этди
12 июн 2018 00:53
Янгиликлар
Пике тиззасидаги оғриқ сабаб муддатидан олдин машғулотни тарк этди
Испания терма жамоаси ҳимоячиси машғулот чоғида ўзини ёмон хис қилди ва барча жамоадошларидан олдин майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
“Барселона” футболчисининг тиззасида оғриқ юзага келган. Испания футбол федерацияси расмийлари терма жамоа шифокорлари билан суҳбатлашгач, Пикенинг февраль ойида олган жароҳати безовта қилгани маълум бўлди. 31 ёшли Пике ЖЧ-2010 ва Евро-2012да Испания сафида чемпион бўлган эди.
Айнан Россиядаги жаҳон чемпионатидан сўнг Пике терма жамоадаги фаолиятини якунлайди. Испанлар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидаги илк учрашувни эса 15 июнь куни Португалия қарши ўтказишади.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар