Пике: "Барселона" "Атлетико"га қарши биринчи ўйинда ярим финал масаласини ҳал қилмоқчи"
04 апр 2016 18:54
Янгиликлар
Пике: "Барселона" "Атлетико"га қарши биринчи ўйинда ярим финал масаласини ҳал қилмоқчи"
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичи биринчи учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Эртанги баҳс жуда муҳим. Унда ярим финал масаласини ҳал қилмоқчимиз. "Атлетико"дек рақибга жамоамиз нега барча совринларни ютаётганини кўрсатишимиз лозим. Эртага планкани янада тепароқ кўтариш имкони бўлади.
Бу баҳс борасида шубҳалар йўқ. Ғалаба қозонишимизга ишонаман. Финалда ўйнаш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Ўз кучимизга ишонамиз, чунки жамоамизда жаҳоннинг энг яхши футболчилари тўп тепади.
Чемпионлар лигаси жуда қийин турнир. Барча учрашувларда ғолиб бўлиш осон эмас. Биз яна бир "олтин хет-трик" қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Энди "Ателтико"га қарши баҳсга олдингиданда бошқача тайёргарлик кўрамиз. Ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз" - дейди Пике.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар