UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  0 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0

ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак Янгиликлар

ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак

ПФЛ кўпчилик томонидан танқид қилинади. Ўринли ҳам, ўринсиз ҳам.

Мен ПФЛга иложи борича нейтрал муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан: керак бўлса – мақтайман, керак бўлса – конструктив танқид қиламан.

2025 йилги мавсумдан бошлаб, ПФЛ WyScout маълумотлари асосида илғор статистика эълон қила бошлади. Бу учун уларга "лайк", лекин рақамлар ўзидан ўзи кўп нарсани англатмайди. Бир неча мисол:

1. Футболчиларнинг зарбалари бўйича статистика.

Норчаев ва Хожимирзаев олти мартадан зарба берди. Нима бўпти?

Ҳар қандай ишда, жумладан футбол статистикаси билан ишлашда, умумий манзарага эътибор қаратиш керак. Ҳамроҳ кўрсаткичлар билан бирга. Зарба бўйича – дарвоза томон йўлланган зарбалар ва кутилаётган голлар (xG) муҳим. Хожимирзаев қўшимча дақиқаларда «Навбаҳор»га гол уриши мумкин эди, лекин пенальтини анча ноаниқ тепиб, имкониятни бой берди.

Норчаевнинг 6 зарбасидан 3 таси дарвозага аниқ бориб етди, xG кўрсаткичи – 0,74. Яъни, у гол уришга яқин эди, лекин реализация панд берди (ёки «Сўғдиёна» дарвозабони яхши ўйнади – бу энди ҳар бир зарбани алоҳида таҳлил қилишни талаб қилади, унга эса вақт йўқ). Хожимирзаевнинг эса фақат 1 та зарбаси дарвозага аниқ йўлланган, пенальти эса юқорида айтилганидек анча ноаниқ кетган. Унинг xG кўрсаткичи – 1,05, лекин бу асосан пенальти ҳисобига шаклланган.


2-3. Тўпга эгалик қилиш.

«Сурхон»нинг 71,2% кўрсаткичи, албатта, ажойиб, лекин чуқурроқ қараймиз. xG – 1,93 (яна бир бора пенальти киритилмаган) ва 12 зарба, лекин шундан атиги 3 таси аниқ борган. Натижада «Сурхон» «Қизилқум»га ютқазди. Бу жамоа эса Суперлига 1-турида энг кам – 28,8% вақт давомида тўпга эгалик қилган эди. Шунга қарамай, «Қизилқум» 11 та зарба берди, уларнинг 7 таси дарвозага аниқ борди, xG – 1,45 (ҳеч қандай пенальтиларсиз).

Паслар сони эса фарқ қилади: «Сурхон» – 603, «Қизилқум» – 226. Узоқ пасларнинг улуши «Сурхон»да 7,6%, «Қизилқум»да эса 25,6%.

Бу нимани англатади? «Қизилқум» чуқур ҳимояланиб, қарши ҳужумларга жуда яхши ўтган. «Сурхон» эса кўпроқ тўпни назорат қилган, лекин кўп ҳужумлар унчалик кескин бўлмаган. Умуман олганда, графикада берилган 5 та клуб орасида 1-турда фақат ОКМК ғалаба қозонди. Бу бизнинг лиганинг ўйин услуби ҳақида кўп нарсани англатади. Ҳимояга ўралашиб, қарши ҳужумга ўтиш – самаралироқ. Ўтган йили «Андижон» 52 та гол урди, xG эса бор-йўғи 29,8 эди. Бу – жуда катта «оверперформинг» (жамоанинг ўйинга қараганда кўпроқ гол уриши ва очко йиғишини ифодаловчи тушунча).


4. Жамоаларнинг зарбалари биринчи графикадаги ҳолатга ўхшаш.

«Навбаҳор» 17 та зарба берди, лекин атиги 4 таси дарвозага тўғри борди. xG – 0,82. «Динамо» эса 14 та зарба йўллади, улардан 7 таси дарвозага аниқ йўлланди, xG – 1,89. Пенальти ҳисобга олинмаган тақдирда ҳам, бу кўрсаткич самарқандликлар учун «Навбаҳор»никидан юқорироқ.

Алоҳида олинган статистика ҳеч нарсани англатмайди. Ҳаммасини комплекс кўриб чиқиш керак. ПФЛ буни нега қилмаяпти – билмайман.


Николай Егоричев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика