UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  672 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  11 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

ПФЛ “Сўғдиёна” ва “Металлург” клубларини Суперлигадан четлатиши мумкин Янгиликлар

ПФЛ “Сўғдиёна” ва “Металлург” клубларини Суперлигадан четлатиши мумкин

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича ПФЛ ишчи гуруҳи 4 декабрь куни “Сўғдиёна” ва 12 декабрь куни “Металлург” футбол клубларида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида иккала футбол клублари стадионлари майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани, шунингдек, “Сўғдиёна” стадионида ОАВ ҳодимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги аниқланди.

Таъкидлаш лозим, “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубларини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари жиддий огоҳлантирилди.


ПФЛ "Бухоро"ни Суперлигадан четлаштириши мумкин

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика