UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  4 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

"Пескара" - "Аталанта" учрашуви зилзила туфайли тўхтатилди Янгиликлар

"Пескара" - "Аталанта" учрашуви зилзила туфайли тўхтатилди

Кеча Италия А Сериясининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

ESPNFC нашрининг хабар беришича, Италия марказида икки соат ичида иккинчи зилзила кузатилганидан сўнг "Пескара" ҳамда "Аталанта" ўртасидаги баҳс мухлислар орасидаги қўрқув туфайли бир неча дақиқага тўхтатилди.

Учрашув бошланишига 90 дақиқа қолганида 5,4 магнитудали, баҳснинг 32-дақиқасида эса 6,1 магнитудали зилзилалар қайд этилган.

10 сония давомида мухлислар орасида ваҳима пайдо бўлди, хатто баъзилар стадионни тарк этди.

"Ўша вақтда нима бўлаётганини тушунмадик, чунки биз майдонда югураётгандик. Мухлислар бақиришини эшитиб, улар аренани тарк этаётганида ҳаммасини тушундик" - дейди "Пескара" ҳимоячиси Уго Кампаньаро.

Учрашув 4 дақиқага тўхтаб қолди ва кейин давом эттирилди. Ушбу ўйинда "Аталанта" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Зилзила маркази "Стадио Адриатико" аренасидан 180 км. узоқликда, Мачерата ва Перужа шаҳарлари орасида бўлган.

Икки ой олдин ҳам Италия марказида қаттиқ зилзила кузатилган эди. Ўшанда 300 га яқин аҳоли табиий офат туфайли оламдан кўз юмган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика