Перес: "Реал" агрессив мухлисларга нисбатан сабрли бўлмайди"
12 дек 2014 11:18
Янгиликлар
Перес: "Реал" агрессив мухлисларга нисбатан сабрли бўлмайди"
"Реал" президенти Флорентино Переснинг таъкидлашича, унинг клуби агрессив руҳдаги ва беодоб мухлислар билан қаттиқ кураш олиб боради.
"Футбол - инсонлар учун хазина ва байрам бўлиши керак. Биз ҳаммамиз футболдаги ирқчилик, зўравонликларга жавобгармиз. Бундай ишқибозларга нисбатан "Реал" сабрли бўлмайди" - дейди Перес.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Реал" "Барселона" ва ҳужумчи Лионель Мессини ҳақорат қилган 17 мухлис абонементини бекор қилди.
Фикрлар