UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  13 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  15 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  8 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  14 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7

Пепе: "Бу беш дақиқа, ортда қолган икки йилни ўрнини қоплади" Янгиликлар

Пепе: "Бу беш дақиқа, ортда қолган икки йилни ўрнини қоплади"

Италия терма жамоаси ҳамда "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Симеоне Пепе сўнгги икки йилни жароҳатлари боис майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлганди.

Узоқ давом этган жароҳати аста-секин фориғ бўлаётган футболчи тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Турин жамоасининг сўнгги назорат ўйинининг сўнгги икки дақиқасида майдонга туширилган Симеоне Пепе орадан кўп ўтмай жамоасининг ғалаба тўпини йўллашга муваффақ бўлганди.


Мен деярли янги футболчиман. "Ювентус" мени энди сотиб олгандек. Мен қаллиғим ва қизчамга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар мени сўнгги икки йил ичида қўллаб-қувватлаб келишди ва ўзимга бўлган ишончни қайтаришда ёрдам беришди. Шунингдек ўз оиламдагилардан миннатдорман. Ота-онам ва акам менга кераклигича кўмаклашишди. Мен майдонга тушганимдан кейин Погбани голида иштирок этдим. Кўп ўтмасдан эса ғалаба тўпини киритдим. Бу мен учун жуда катта қувонч бўлди. Бу беш дақиқа, ортда қолган икки йилни ўрнини қоплади десам муболаға бўлмайди. Ниҳоят ҳаммаси ортда қолди. Барча қийинчиликлар тугаганидан хурсандман. Мен қачондир майдонга қайтишимга ишонардим ва охири бу амалга ошди. Энди мен 100 фоизга тайёр бўлишим керак. Аллегри қачон майдонга туш деса мен тайёрман. Менга бериладиган ҳар бир кичик имкониятдан максимум тарзда фойдаланишим лозим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика