Пепе: "Барселона"га яқинлашиб олишимиз зарур эди"

Omonjon To`xtamirzayev
13 апр 2015, 01:17
"Барселона" очко йўқотгандан сўнг, Пепе жамоадошлари ўз кучларига икки баробар ишона бошлаганини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар бу турда "Севилья" меҳмони бўлишди (2:2). Энди Мадриднинг "Реали" "кўк-аноррангли"лардан икки очкога қолиб кетмоқда.

– Орадаги фарқни қисқартириш жуда муҳим эди, – футболчи сўзларидан иқтибос келтиради AS нашри.

– Лекин бизни жиддий кураш кутиб турибди. Ҳар бир ўйинга жиддий муносабатда бўлишимиз шарт. Мақсадимиз – курашни давом эттириш. Менимча, иштирок этаётган турнирларимизнинг барчасида ижобий натижага эриша оламиз.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.com