Пеп Клопп билан 21-бор тўқнаш келди. Улар ўртасидаги статистика қандай?

8 фев 2021, 00:37
"Манчестер Сити" Англия чемпионатининг 23-турида "Ливерпуль"ни меҳмонда мағлуб қилди (4:1).

Бу учрашув Юрген Клопп ҳамда Пеп Гвардиола ўртасидаги 21-тўқнашувга айланди. Ўзаро ўйинларда ҳар икки мутахассис бошчилигидаги жамоалар 9 тадан ғалабага эришган бўлса, 3 ўйин дуранг билан ниҳоя топган. 

Эслатиб ўтамиз, иккала мураббий 2013-2015 йилларда Германия чемпионатида ўзаро курашган бўлса, кейинчалик уларнинг қарама-қаршилиги АПЛга кўчиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Transfermarkt