UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  1 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  2 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  2 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  3 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  10 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  206 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25

Penalty: Фарҳод Абдумавлонов: “Жаҳон чемпионатида Бразилияга қарши ўйнамоқчиман” Янгиликлар

Penalty: Фарҳод Абдумавлонов: “Жаҳон чемпионатида Бразилияга қарши ўйнамоқчиман”

Лойиҳамизнинг навбатдаги қаҳрамони сифатида Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Фарҳод Абдумавлоновни танладик.

Хабарингиз бор, терма жамоамиз февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган ва ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

Матлуба Саъдуллаева: Қаерда туғилгансиз, ота онангиз ҳақида, болаликда қандай бўлгансиз?
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида туғилганман. Отам Тошкент Телеминорасида фаолият олиб борадилар. Онам эса айни пайтда нафақадалар. Футболга қизиқиш 7-синфдан бошланган. Унгача футболда тўпни қўлим билан гол урардим (кулади). Мактабда жисмоний тарбия дарсларида футбол ўйнардик. Кейин ўртоқларим футболга қатнашни бошлашган, мени ҳам чақиришган. 9-синфга қадар “Дон Спорт” футбол мактабида ўйнаганман.

Нарзулла Сайдуллаев: Биринчи мураббийингиз Аюб ака ва "Саҳоват" жамоаси ҳақида гапириб беринг.
“Дон Спорт” клубида айнан Аюб ака қўл остида ўйнаганман. Бу мураббийнинг фаолиятимда катта ўрин тутадилар. Бу мураббий билан ишлаш мен учун тарбия мактаби бўлган. Ўсмирлар футболини тугатгач иккинчи лиганинг “Саҳоват” клубида бир йил фаолият олиб борганман. Катта футболдаги охирги жамоам айнан “Саҳоват” бўлган.


Матлуба: Мамлакатимизда футзалга берилаётган эътибор ҳақида нима дея оласиз?
- Ўзим 2010 йилда терма жамоага илк бор чақирув олганман. Ўшанда Тошкентда Осиё чемпионати бўлиб ўтган эди. Менимча айнан ўша мусобақадан кейин юртимизда футзалга бўлган эътибор анча ошиб кетди. Миллий чемпионатимиз савияси ҳам яхши даражада дея оламан. Бу йил Тошкентдаги Осиё чемпионати ҳар томонлама жуда юқори савияда ташкил этилди. Терма жамоамиз ҳам финалга қадар етиб борди. Бу эса мамлакатимизда футзал спорт тури жадаллик билан ривожланиб бораётганини кўрсатиб турибди.

Нарзулла: “Ардус”га ким чақирган?
Алоқа соҳасига ишга кирганман. У ерда ишчи ходимлар футбол эмас футзал ўйнашарди. 2008 йил алоқачилар орасида футзал бўйича мусобақа бўлиб ўтган. Ўшанда Шаҳзод Бўриев билан бирга бир жамоада ўйнардик. Бизни Александр Петров кўриб “Ардус” жамоасига таклиф қилганди. Кўрикдан муваффақиятли ўтганимиздан сўнг клуб билан шартнома тузгандик. Шундан буён футзал билан профессионал тарзда шуғулланиб келаяпман. Шаҳзод айни пайтда “Ардус” сардори сифатида фаолият олиб бораяпти. Бу жамоа билан бирга 3 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта Ўзбекистон кбуоги соҳиби бўлдим. Бундан ташқари 2012 йил клублар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медалига эга чиққанман. Бу клуб сафида Артур Юнусов, Константин Свиридов, Жамолиддин Шарипов, Дилшод Ирсалиев каби терма жамоамиз футболчилари билан ўйнаганман.

Матлуба: Оилангиз ҳақида гапириб беринг. Турмуш ўртоғингиз болаларингиз ҳақида.
- Турмуш ўртоғим билан 2006 йил синфдошимнинг акаси уйланганида тўйда танишиб қолганман. 2009 йилга келиб тўйимиз бўлди ва бир йил ўтиб қизим туғилди. Турмуш ўртоғим гапимга қулоқ солишини ҳурмат қиламан (кулади). Мени, яъни спортчини тушунади. Бир ой, икки ой йиғинларга кетганимда фарзандларимга бош бўлиб ўтиради. Қизим Жасмина 6 ёшда. Ҳозир гимнастикага қатнамоқда. Агар келажакда бу спорт тури унга маъқул келса бунга қаршилик қилмайман. Ўғлим Самир 2 ёшда.


Нарзулла: БТА Футзал ва СКА Юг клубларидаги фаолиятингизни ёдга оламиз.
- Александр Петровга қозоғистонлик мураббийлар янги клуб очилаётгани уларга мураббий ва 5-6 нафар легионер футзалчи кераклигини айтишган. Петров Жавлон Аноров, Шуҳрат Тожибоев, Олег Холмуҳаммедов, Дилшод Ирсалиев, Константин Свиридов ва мени йиғинга олиб кетганди. Костя оилавий сабаблар туфайли Тошкентга қайтишга қарор қилган. Шундай қилиб беш нафар ўзбекистонлик ўйинчи “БТА Футзал” клубида фаолият олиб боргандик. 2012 йил Қозоғистон кубоги финалига қадар етиб боргандик. Қозоғистон чемпионатида эса учинчи ўринни эгаллаб бронза медалларига эга чиққандик. Жамоада Петров ҳам мураббий бўлиб ишлаганди.  2013 йил Таразнинг “СКА Юг” клубидан Жамолиддин Шарипов, Дилшод Ирсалиев ва менга таклиф тушганди. Клубда бразилиялик мутахассис Этьен мураббийлик қилганди. Ундан кейин бир мавсум давомида Астана шаҳрининг ЦСКА клубида фаолият олиб борганман. Бу клуб сафида Ассоциация кубоги соҳиби бўлганман. 2015 йилдан яна “Ардус”га қайтганман.

Матлуба: Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин оила ёки футзални танлаш керак бўлса қандай йўл тутасиз?
- Футзал бизнинг касбимиз, шу орқали нон еяпмиз. Лекин оила барибир муқаддас, шу боис оилани танлардим. Бироқ умид қиламанки келажакда бундай танлов бўлмайди ва мен узоқ вақт футзал ўйнайман.

Нарзулла: Қозоғистонда футзалга эътибор қаначлик даражада? Ўзбекистоннинг қўшниларимиздан ўрганадиган жиҳатлари борми?
- 2012-2013 йилларда Қозоғистон чемпионатида 10 та клуб иштирок этарди. Ўша вақтда савия анча яхши эди. Лекин айни пайтда 5та клуб қолганини эшитдим. У ерда “Қайрат” клуби яққол кучли. Бу клуб нафақат Қозоғистонда балки Европада ҳам жуда кучли ҳисобланади. Қозоғистон терма жамоаси Ўзбекистонга ўхшайдиган жамоа. Уларнинг сафида бразилиялик футболчилар бор. Дарвозабон Игита жамоанинг ярми деб бемалол айта оламан.

Матлуба: Яхши футзалчи бўлиш учун яна қайси спорт тури билан шуғулланиш фойдали?
Енгил атлетика, югуриш. Бундан ташқари шахсан ўзимдан келиб чиқсам жисмоний ҳолатимни меёрида ушлаб туриш учун тренажер залларига бориб тураман. Шундай қилсам жароҳатлар кам бўлади. Соғлигим учун учун ҳам анча фойдали.


Нарзулла: Июль ойида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлади. Унда “Олмалиқ” иштирок этади. Бироқ Жаҳон чемпионатидан олдин клуб эмас терма жамоа сифатида бориш варианти ҳам бор. Бунга қандай қарайсиз?
- Агар Александр Петров клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига терма жамоа йигитларини таклиф қилса бундан хурсанд бўламиз албатта. Бу терма жамоа учун ҳам анча фойдали бўларди. Лекин барчасини “Олмалиқ” клуби ва мураббийлари қабул қилишади.

Матлуба: Фаолиятингиздаги энг муҳим ўйин, энг муҳим гол, энг катта соврин?
Энг муҳим ўйин бу Таиландга қарши ярим финалдаги баҳс. Осиё чемпионати ярим финалида бу жамоани мағлуб этиб финалга чиққандик. Энг муҳим гол Қозоғистонда бўлган. “БТА Футзал” сафида “Тулпар” клубига қарши ўйинда бизга ғалаба зарур эди. Ўшанда ҳисоб 3:3 бўлиб турганида ғалаба голини ургандим. Энг катта соврин? Жаҳон чемпионати йўлланмаси ва Осиё чемпионати кумуш медали.

Нарзулла: Февраль ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ҳақида сўрамасак бўлмайди.
- Дастлаб Саудия Арабистонига қарши ўйнадик. Бу барча учун сирли жамоа эди. Дастлабки 3 дақиқада рақиб устунлик қилди, бир нечта вазиятлар яратишди. Бахтимизга Рустам Умаров бор экан, жамоамизни голлардан қутқарди. Ўзимизга келиб голлар уриб ғалабага эришдик. Бу жамоага қарши ўйиндаги ғалаба осон қўлга киритилмади.

Қирғизистон билан 3та ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Уларнинг барчасида ғолиб бўлгандик. Лекин қўшниларимиз доим сюрприз тақдим этишади. Осиё чемпионатида тактик жиҳатдан рақибни таслим қилдик. Ҳимояда яхши ўйнаб қарши ҳужумлардан унумли фойдаландик.

Ливан эса ҳар бир Осиё чемпионатида бизга тўқнаш келадиган жамоа, “эски таниш” десак ҳам бўлади. Пулпис рақибнинг ўйин услубини яхши ўрганиб чиққанди ва тўғри тактика танлай олдик. 3-турдан олдин гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиб бўлгандик, лекин мураббийимиз бундай мухлислар қаршисида ярим куч билан ўйнашимизга йўл қўймади. Натижа муҳим бўлмаган ўйинда ҳам мухлислар учун ғалаба учун ўйнадик.

Ироқ жамоаси ҳам яхши жамоа. Ўша ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати йўлланмасини берарди. Барчамиз масъулиятни ҳис қилиб бор кучимизни бериб ўйнадик ва узоқ йиллар давомида кутган орзуга эришдик.

Ярим финалда Таиланд билан ўйнадик. Жуда қизиқарли баҳс бўлди. Қўшимча вақтларда ҳисобда ортда қолаётганимизда мураббий бешинчи ўйинчини туширди. Буни машғулотларда синаб кўргандик, Таиланд билан баҳсда эса буни амалда кўрсатиб бердик Артур Юнусов гол уриб жамоамизни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Пенальтилар сериясида омад биз томонда бўлди.

Эронга қарши финал ўйинидан олдин кўпчилик 0:4, 0:5 ҳисобида ютқазишимизни кутган экан (кулади). Сабаби рақиб жуда кучли эди. Бироқ Эрон билан баҳсда 3-4 дақиқа давомида гол ўтказилмаса рақибнинг ўйини чиқмайди. Финалдан олдин мураббийимиз дастлабки дақиқаларда нима бўлса ҳам гол ўтказмасликни вазифа қилиб қўйди. Бу вазифани бараждик, хатто биз гол ҳам урдик. Чемпион бўлимизга ишончим комил эди, бироқ рақиб иккита хатодан сўнг голлар уриб кетди. Аламали мағлубият бўлди...


Матлуба: Осиё чемпионатидаги мухлислик ҳақида нима дея оласиз?
О, Мухлисар! Бу ажойиб эди. Спорт марказига 3000 минг одам сиғса менимча 10000 одам келди шекилли. Ташқарида яна минглаб мухлислар қолиб кетишди. Бизни қўллаб турган барча-барчага катта раҳмат айтаман. Улар бўлмаса балки бундай натижага эриша олмасдик. Мухлислар рақибларимизга ҳам жуда катта босим қилиб туришди. Уларга беш баллик системада 10 балл қўйган бўлардим.

Нарзулла:  Хосе Мария Мендез ҳақида нималар дея оласиз?
- Пулпис билан 2012 йилги Осиё чемпионатидан олдин танишганман. У мураббий ҳам психолог ҳисобланади. Жуда кучли мутахассис дея оламан. Тактик жиҳатдан кучли мураббий. У майда деталларга ҳам эътибор қилади. Сиз кутмаган нарсаларни ҳам ўрганиб чиқади. Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқишида Хосе Мария Мендезнинг хиссаси жуда катта бўлди.

Матлуба:  Ўзингизни қайси бирига хос деб биласиз: Холерик, флегматик, меланхолик ёки сангвиник? Буни тест орқали текшириб кўрамиз. (Расмли тестдан сўнг Фарҳод Абдумавлонов флегматик эканлиги аниқланди).
Флeгматик - тип физиологик асосини кучли, мувозанатлашган ва кам ҳаракатлилик ташкил этади. Уларда хотиржамлик, ҳис туйғуларини тута билишлик, ҳатто энг қийин вазиятларда ҳам хотиржамликни сақлай олиш хислатлари мавжуд. Уларга қатъиятлилик ва ўта меҳнатсеварлик хос. Улар меъёрда мулоқотга киришувчан, қуруқ «гап сотиш»га мойил эмас.

Тўғри тарбия қилинганда флегматикларда турғунлик, қатъиятлилик, ишбилармонлик ҳислатлари шаклланади. Нотўғри тарбияда эса уларда бефарқлик, дангасалик, ҳаракатсизлик, сусткашлик каби сифатлар ривожланади.


Нарзулла: Ўзбекистонда қачон ёш бола катта бўлсам футболчи эмас айнан футзалчи бўламан дейди? Ўзингиз ҳам ёшликда футболчи бўлишга интилгансиз.
- Бунинг учун биринчи навбатда футзал мактаблари кўпроқ очилиши лозим. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчисига айланиши керак. Колумбиядаги мундиалда муносиб иштирок этиб ёш болаларда футзалга бўлган меҳрни ўстириш керак. Шунда балки келажакда юртимиздаги болакайлар ўз олдига катта бўлсам футзалчи бўламан деб мақсад қўяди.

Матлуба: Тасаввур қилинг сиз журналистсиз, Луиш Фигуга қандай савол берган бўлардингиз?
- (кулади) Ёшлигимда мени Фигу дейишарди. Демак фаолятимни ўрганиб чиққансизлар. Хўш унга “ёшлигингизда ота-онангиз футболчи бўлишга қарши бўлишмаганми” деб савол берардим. Фигунинг ўйинларини ҳам кўрардим. Португалия терма жамоасидаги ўйинлари, “Барселона” ва “Реал”даги фаолияти ёдимда.

Нарзулла: Интервьюларингиздан бирида орзум Жаҳон чемпионатига чиқиш дегансиз. Орзу ушалди. Янги орзу пайдо бўлдими?
- Янги орзум Жаҳон чемпионатида финалига чиқиш. Бунга эришиш жуда қийин бўлишини биламан. Терма жамоамиз Колумбияда муносиб қатнашишига ишонаман. Медаллардан бирини қўлга киритсак биз учун жуда катта натижа бўлиши турган гап.

Матлуба: Жамоадошларингизни айтиб ўтамиз. Сиз уларга битта сўз билан таъриф берасиз.
Дилшод Раҳматов - дўстим, Даврон Чориев – укаси (кулади), Жамолиддин Шарипов - асабий, Артур Юнусов - ҳазилкаш, Рустам Умаров - жиддий, Баҳодир Аҳмедов – “ўртоқ”.

Баҳодир ака қўштирноқ ичида ўртоқ, улар билан жуда ҳам яқинмиз. Ёшлигимда Баҳодир аканинг ўйинларини кўриб уларга ҳавас қилардим. Бу футзалчи кўплаб Осиё чемпионатларида иштирок этган, уларнинг натижасини такрорлашни истардим.


Нарзулла: Май ойида мундиалга қуръа ташланади. Жаҳон чемпионатида қайси жамоага қарши ўйнашни истайсиз?
- Бразилия! Шу жамоага қарши ўйнаб кўрмоқчиман. Ҳисоб йирик бўлиб кетишидан қўрқмайман.

Матлуба: Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Мухлисларимизга футзалга қизиқиб бизни қўллаб туришганига раҳмат. Ўйинларимизга келишсин, кўришсин. Осиё чемпионатидаги мухлислик ажойиб бўлганди.

Нарзулла: Анъанавий савол. Ёдингизда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси.
- Таиланд билан ўйиндан кейинги пенальтилар серияси. Буни эсдан чиқариб бўлмайди. Ўз мухлисларимиз қаршисида финалга чиқиб байрам қилгандик. Жуда ҳаяжонли дамлар эди.

Матлуба Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика