UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  5 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Пеле ЖЧ-2014 вақтида Бразилия термасини қўшиқ айтиб қўллаб-қувватлайди Янгиликлар

Пеле ЖЧ-2014 вақтида Бразилия термасини қўшиқ айтиб қўллаб-қувватлайди

Жаҳон футболи афсонаси Пеле футбол бўйича Бразилия терма жамоасини 2014 йилги жаҳон чемпионати вақтида қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлайди.
Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Бахтиёрлигимдан кўзимга ёш келди, футбол бизнин қонимизга сингиб кетган», – деб Пеле қўшиқнинг биринчи қаторини журналистларга ўқиб берди. У қўшиқнинг номини маълум қилишдан бош тортди, бироқ яқин вақт ичида эълон қилинишини айтиб ўтди.

ЖЧ-2014нинг қўшиқлари расмий тўпламидан ҳозиргача Рикки Мартин, Шакира, Питбулл ва Женнифер Лопеснинг қўшиқлари ўрин олиб улгурган.

«Мен Рикки Мартиннинг қўшиғини эшитиб кўрдим, у менга ёқмади», – деди Пеле. Унинг сўзларига кўра, қўшиқда жамоа қандай қийинчиликларни бошдан кечиргани эслаб ўтилиши керак. Собиқ футболчи Бразилия терма жамоаси қандай натижа қайд этишидан қатъий назар уни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ўтган ҳафта Бразилияда жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ҳаддан ташқари кўп ҳаражат қилинаётганига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Ҳозиргача мусобақани ташкил этиш учун 11 миллиард доллар сарфланди. «Коррупция, стадионлар қурилиши учун ҳаддан ташқари катта харажатлар – бунга футболчиларнинг алоқаси йўқ. Бу уларнинг айби эмас», – дея қайд этди Пеле.

Аввалроқ Пеле машҳур One Direction мусиқий гуруҳига аъзо бўлиш истагини билдирганди. Гуруҳ концерти вақтида 73 ёшли бразилиялик саҳнага чиқиб, гуруҳнинг ашаддий ишқибози эканлигини ва ушбу гуруҳда гитарачи сифатида қатнашиш истаги борлигини маълум қилганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика