
“Биз Италия терма жамоасини ва қўшнимиз бўлган аргентиналикларни ҳам унутмаслигимиз керак. Европа терма жамоаларидан энг кучлиси Германия ҳисобланади деб ўйлайман. Бразилия терма жамоасига келадиган бўлсак, бошида жамоа бизни бирмунча қўрқитиб қўйди. Ману Менезес жамоани икки йил бошқарди ва шу давр мобайнида термада керакли пойдевор ярата олмади. Энг яхши бразилиялик футболчилиар эндиликда европада тўп суришмоқда. Менезес бўлса ҳар бир ўйинда тажриба ўтказишда давом этаверди. Бу эса жамоага салбий таъсир кўрсатди”, - дея таъкидлади Пеле.