UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6

Педру Морейра: "Вазифам жамоани ғалабалар сари етаклаш" Янгиликлар

Педру Морейра: "Вазифам жамоани ғалабалар сари етаклаш"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Педру Морейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Чоршанба кунги ғалабали ўйинимиздан сўнг бугун бизни осон баҳс кутмаётганини билардик. Қисқа фурсатда жиддий тайёргарлик олиб бордик. Бугун биринчи бўлимда яхши вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Ғалаба ўз-ўзидан келмайди, ўйинимиз сифатини яхшилашимиз керак. Рақиб жамоа ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди.


- Жамоа ўз тарихидаги энг ёмон стартни амалга ошираяпти. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Вазифам жамоани ғалабалар сари етаклаш. Биз ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз. Жиддий рақиблар билан ўйнаяпмиз. Бугун ўйнадик, ҳафта ўртасида яна бизни навбатдаги баҳс кутиб турибди. Ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда тезроқ шу вазиятдан чиқиб кетишимиз керак.

- "Пахтакор" мағлуб бўлган ўйинларида рақиб дарвозасига гол ура олмаяпти. Масалан, ОКМК, "Ал-Гарафа", "Ал-Ҳилол"лар билан учрашувларда жамоа мағлубиятга учради ва гол ура олмади. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Тўғри, бизда ҳозир осон ўйинлар бўлаётгани йўқ. Ўзимиз учун бўш худудларни яратишга интилаяпмиз, шунинг сифатини оширишимиз керак. Футболда сифат жуда муҳим, биз ҳозир мана шунинг устида ишлаяпмиз.



- Голли вазиятлар яратдик деб айтаяпсиз, бироқ бугунги ўйин статистикасига кўра жамоа дарвоза томон биронта ҳам аниқ зарба йўллай олмади ...

- Кўраётган бўлсангиз, тўп назорати бизда яхши. Бироқ, ҳужумлардан унумли фойдаланиш, вазиятларни якунлашда камчиликлар кўзга ташланаяпти. Буларнинг устида жиддий ишлаймиз.

- "Пахтакор" жорий мавсум олдидан Риаскос, Фломарион каби легионерларни олиб келди. Бироқ, улар ҳам ҳозир жамоага етарлича наф келтирмаётгандек. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Санаб ўтилган футболчиларни жамоага фойдаси тегишига шубҳам йўқ. Биз жамоавий боғлиқликни шакллантиришимиз керак. Бундан ташқари бизда бир нечта маҳаллий футболчилар ҳам ўйнайди. Жамоавий ўйинимиз тўлиқ шаклланиб олса, барчаси жойига тушиб кетади деб умид қиламиз.



Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика