UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  0 10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  2 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  2 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  2 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  2 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  1 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  3 07:40«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  3 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  2 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  11 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1

Пахтаободда Баҳром Абдураҳимовга хурмат ва эҳтиром кўрсатилди Янгиликлар

Пахтаободда Баҳром Абдураҳимовга хурмат ва эҳтиром кўрсатилди

Охирги йилларда «Насаф»нинг асосий фигураларидан бирига айланиб бораётган Баҳром Абдураҳимовни мухлислар яхши билишса керак.

18-рақам эгаси «аждарлар» сафига кўчиб ўтишдан аввал, «Андижон» таркибида бир неча йил самарали фаолият олиб бориб, ўзини кўрсатишга муваффақ бўлганди. Баҳром Абдураҳимов шаҳрихонлик футболчи саналади. Унинг биринчи устозларидан бири эса пахтаободлик Ҳамиджон Қаҳҳоровдир.

Ҳамиджон акани Пахтаободда танимаган футбол мухлиси бўлмаса керак. Ўз ишининг фидоий кишиси бўлган Қаҳҳоров тумандаги кўплаб иқтидорларни профессионал даражага чиқишида астойдил мехнат қилиб келмоқда.

Бугун ушбу пахтаободлик болалар мураббийи ўз хонадонида байрам дастурхони ёзиб, шогирди бўлмиш, Баҳромни ҳам таклиф этди ва унга ҳурмат эҳтиром кўрсатди.
Ҳамиджон Қаҳҳоров ушбу хурсандчилик кечасига Андижон вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ва айрим оммавий ахборот востиларида хизмат қилиб келаётган инсонларни ҳам таклиф этди. Ҳамиджон аканинг хонадонига кириб борар эканмиз, у ерда пахтаободлик футболнинг ашаддий ишқибозларини учратдик. Уларнинг бари бугунги кунда Баҳром Абдураҳимовнинг ишқибозига айланиб улгурган десак муболаға бўлмайди.

Бир пиёла чой устида пахтаободлик фахрий мухлислар Баҳромни ёшликдаги даврларини эслаб ўтишди. Абдураҳимов гарчи шаҳрихонлик бўлсада, унинг ёшликдаги асосий дамлари Пахтаобод туманидаги қишлоқда ўтган деб айтиб ўтади, унинг биринчи устози.


- Ушбу хонадонда узоқдан келган шогирдларимни яшашига шароит қилиб берганман. Уларни ўз фарзандларим қатори кўриб, келажакда мамлакатимиз миллий терма жамоаси сафида ўйнашига умид қилардим. Яратганга шукур, Баҳром бу йилдан ниҳоят терма жамоамиз сафида дебютини ўтказиб, мураббийлар назарига туша бошлади. Бундан барчамизнинг бошимиз осмонга етди. Баҳром ёшлигидан тортинчоқ йигит. Очиғини айтганда, имконияти юқори бўлмаган. Камтарона шароитларни бошидан ўтказган. Ҳақиқий қишлоқни боласи. Керак бўлса, вақти келганида қаттиқ нон еб, қийинчиликларни сабр бардош билан енгиб ўтган. Адашмасам, қўли остимга Баҳром 2002 йили келган. Косонсойда мусобақа бор эди. Қайсидир мураббий ўша пайт ҳар бир боладан 50 000 сўмдан пул олиб келишни айтган. Бироқ Абдураҳимовда бунга шароити бўлмаган. Кейин дадаси менга келиб, вазиятни тушунтирганида, мен болалардан пул олмасдан мусобақа олиб кетаётганимни айтганман. Уларга ҳам ёқиб тушган (кулади). Чунки мен ўша пайт, туман ҳокимидан молиявий ёрдам сўрардим ёки фидоий ҳомийларимиздан сарф-ҳаражатларга кўмаклашишини билдирардим. Мақтанишга йўйманг-у, ўша пайтда кўпчиликка айтардим, шу «қораш» (Баҳром Абдураҳимов назарда тутиляпти -муаллиф) вақти келиб, «Андижон» жамоасида ҳам миллий терма жамоада ҳам ўйнайди деб юрардим. Чунки унинг мехнатсеварлиги ёшлигидан маълум эди.

Илоҳим омадини берсин. Ҳозиргача камтар, камгап, жуда тортинчоқ. Пахтаободликлар уни ниҳоятда ёқтиради. «Насаф»нинг водийдаги ўйинларига бир гуруҳ ишқибозлар билан стадионга бориб, унга мухлислик қиламиз. Яқинда Фарғонада  «Нефтчи» билан ўйнашди. Бориб, жамоа истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюрдик. Рўзиқул Бердиевни ўзи чиқиб, кутиб олди ва бизни анча яхши қабул қилди. Ўйиндан кейин Баҳром билан Шаҳрихонга бирга қайтдик. У ерда бизни жуда кўп инсонлар кутиб олишарди. Кечки овқатни бирга тановул қилиб, хурсандчилик қилиб ўтирдик. Шу пайт кейинги сафарги байрамона ўтиришимизни, Пахтаободда, айнан менинг хонадонимда ташкиллаштиришга келишиб олдик. «Пахтакор» билан ўйинни ўтказиб олгач, албатта бу тадбирни ўтказамиз деб, Баҳромнинг ўзи айтиб ўтди. Мана кўриб турганингиздек, олий лига-2017 якунига етгач, ниҳоят тадбирни ташкил этдик.

Бу ерда ўтирган хурматли инсонларнинг бари, шогирдим бўлмиш, Абдураҳимовни қаттиқ хурмат қилади. Шундай экан, Баҳромга бугун, миллий кийимиз бўлмиш, тўн ва дўппи кийдириб, хурмат ва эҳтиром кўрсатишни лозим деб билдик - дейди Ҳамиджон Қаҳҳоров.

Ушбу байрамона кечани таниқли суҳандон, хушовоз соҳиби, Ғуломқодир Абдураҳимов олиб борди. Ўзининг сўзамонлиги билан ажралиб турадиган Ғуломқодир ака тадбирни қизитиб, меҳмонларга хурсандчилик улашди.

Бундан ташқари, ушбу тадбирга ташриф буюрган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ҳам сўзга чиқиб, Баҳром Абдураҳимов ва унинг биринчи мураббийи Ҳамиджон Қаҳҳоров ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

Шу аснода Баҳром Абдураҳимовнинг ҳам матбуотга билдирадиган фикрлари билан қизиқдик. Жуда ҳам камтар ва камгар бўлган, Баҳром интервью беришни унчалик хушламайдиганлигини сездирди. Суҳбат тортинган бўлсада, «ичидан гапини суғуриб олдик». - Ёшлигимда футболчи бўлишга интилиб, харакат қилганман. Пахтаободда Ҳамиджон акани қўли остида шуғулландим. Бу мураббийимдан бир умр миннатдорман. Хаётда нафақат мураббийим балки отамдек бўлиб қолган. Доим алоқада бўлиб, холимдан хабар олиб туради. Керакли кўрсатмаларни бериб боради. Яна бир бор устозимга миннатдорчилик билдираман - дейди Баҳром Абдураҳимов.

Исломбек Рустамбеков.

 

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика