UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  3 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  9 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  12 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3

"Пахтакор"нинг кеча мағлуб бўлишига сабаб бўлган 4 нарса Янгиликлар

"Пахтакор"нинг кеча мағлуб бўлишига сабаб бўлган 4 нарса

"Ал Айн"га қарши ўйин бўйича қисқача талқин.

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев "Пахтакор" - "Ал Айн" (0:3) ўйини бўйича кичик таҳлил тайёрлади. Нега "шерлар" мағлуб бўлишди?


1. ОФК Чемпионлар лигаси – бошқа даража. Суперлигада ўйинлар зичлиги ва тезлик пастроқ. "Пахтакор" кеча анчадан бери тўқнаш келмаган қаршиликка дуч келди. "Ал Айн" жисмоний ва тактик томонлама яхши тайёр эди ва ўз вазиятларида яхши ҳаракат қилди.

2. Индивидуал хатолар. Ҳар бир гол барибир аниқ бир ўйинчиларнинг хатолари билан боғлиқ бўлади, аммо бу кеча яна ҳам каттароқ кўзга ташланди. Биринчи гол билан вазиятда Сайфиев орқани ташлаб олдинга югурди, қанотга эса Стинворден яқинлашишга мажбур бўлди, якунда ҳимоя марказида фақатгина Турсунов қолди. Айнан Достон гол урган "Ал Айн" форвардининг яқин устунга яқин келишида ухлаб қолди. Шундан сўнг ўйин меҳмонларга фойда келтирадиган сценарий остида кечди. Иккинчи гол яна майдон марказида Турсуновнинг хатоси сабаб келди (унинг бу вазиятда нимани хоҳлагани умуман тушунарсиз). Учинчи гол эса форварднинг маҳорати ва Азмиддиновнинг етарли даражада ўйнай олмагани сабабдандир.

3. Мураббийлик қарорлари. Балки Максим Шацких қўл остидаги штаб ўйинга етарлича тайёргарлик кўрмагандир, аниқроғи эса улар ўйинни ўзгартира олишмади ва "Б режа" йўқ эди. Шацких ўйинчиларга далда бериб, уларни илҳомлантира олмади.

4. Вазиятлардан фойдаланиш. Кеча "Пахтакор"даги барча муаммоларга қарамай, жамоа бундай ҳисобда ютқазишга лойиқ эмасди. Мезбонлар камида битта-иккита гол уришлари керак эди. Айрим эпизодларда "Ал Айн" дарвозабони қутқарди, "Пахтакор" футболчиларининг якуний қисмида эса маҳорат етишмади.


Юқоридаги барча фактлар натижага таъсир қилди. "Пахтакор" бундай мағлубиятдан сўнг тўғри хулосалар чиқариши ва ОЧЛ гуруҳ босқичининг кейинги ўйинларига тайёргарлик кўриши керак. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар бор, аммо катта эҳтимол билан иккинчи билан.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика