UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  2 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  6 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  31 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  10 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

"Пахтакор"да муаммолар борлигига қарамай,чемпионлик имконияти юқори" — Бахтиёр Ашурматов Янгиликлар

"Пахтакор"да муаммолар борлигига қарамай,чемпионлик имконияти юқори" — Бахтиёр Ашурматов

Бир неча кундан сўнг Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

Чемпионлик учун курашда турдан турга интрига ошиб бораётганини, қолган жамоаларда ҳам бу борада имконият юзага келганини кўришимиз мумкин. 

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси, тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдирди ва жамоаларнинг имкониятини баҳолади. 

- Жорий йилги мавсумда чемпионлик учун кураш охирги тургача давом этади, деб ўйлайман. Бир неча тур олдин "Пахтакор"нинг чемпион бўлиш имконияти юқори эди. Сўнгги учта турда жамоанинг етти очко йўқотиши унинг рақобатчиларига яхшигина имконият берди, дейишим мумкин. Шунга қарамасдан, "шерлар"да олтин медаллар учун курашда имконият юқорироқ. Сўнгги ўйинларни муваффақиятсиз ўтказган "Пахтакор" Про лигага тушиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган "Турон" билан учрашади. Бу ўйиндаги ғалаба жамоага йўқолган ишончни қайтариб бериши мумкин. 

- "Навбаҳор" бешта ўйиндаги ғалабасиз сериядан сўнг "Турон"ни осонликча ютиб, ишончни ошириб олди. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" устун. Шу фактор ҳам пойтахт клубининг имкониятини оширади. Тўғри, охирги ўйинларда "Пахтакор"да муаммолар бор. Айниқса, марказий ҳимоячилар ҳар бир ўйинда хатога йўл қўймоқда. Иккинчи даврада жамоага таклиф қилинган легионерлар ҳам ишончни оқлаётгани йўқ. Бир нарсани айтиш керак, "Пахтакор" рақобатчиларида тақвим мураккаброқ. "Нефтчи" ва "Насаф" Наманганда қийин ўйинлар ўтказишади. Бу жамоалар ҳам охиригача курашиши табиий. Бу борада "Нефтчи" ва Левченкога қойил қолмасдан илож йўқ. "Навбаҳор" эса кетма-кет иккинчи йил чемпионликка асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Жамоанинг ажойиб мухлислари чемпионликни соғинишган. Улар чемпионликни кўришга муносиблар. 

- Рўзиқул ака Бердиевни мураббий ва инсонийлик жиҳатларини ҳурмат қиламан, аммо "Насаф"нинг муҳим ўйинларда очко йўқотиб қўйиши имкониятларни пасайтириб юбориши мумкин. Қўшимчасига айтиш керакки, "аждарлар"ни рақобатчилари "Пахтакор" ва "Навбаҳор" майдонида синов кутмоқда. Барчанинг вазиятини кўриб чиқиб, кетма-кетликда айтадиган бўлсам, "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Насаф" чемпионлик учун курашади. Бу йўлда ҳар бир жамоага омад тилайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика