"Пахтакор": Ёшларимизнинг йирик ғалабаси

Narzulla Saydullayev
25 фев 2014, 13:41
"Пахтакор" ёшлар таркиби назорат баҳсида "Истиқлол"дан 5:0 ҳисобида устун келди.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттиришмоқда. Қибрайдаги стадионда биринчи лига иштирокчиси "Истиқлол" билан майдонга тушган ёшларимиз йирик ҳисобда зафар қучишди. Жамоа таркиби шундай кўриниш олди:

Шоҳруҳ Раимов, Аббос Отахонов, Виктор Григорьев, Диан Талгатов, Равшан Ҳайдаров, Баҳодир Даминов, Жамшид Юсупов, Ислом Каримов, Абдураҳмон Абдулҳоқов, Абдурасул Комилов, Саиджамол Давлатжонов.

Голлар: Каримов 42, Отахонов 45, Абдулҳоқов 52, 67, Искандеров 83.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида ёшлар таркиби Италияда бўлиб ўтган "Коппа Карневале" халқаро турнири ва ПФЛ Кубогида иштирок этди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz