"Пахтакор" ёшлар терма жамоаси билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
25 дек 2014, 15:42
"Пахтакор"нинг биринчи йиғини 28 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўтказиладиган учрашув билан якунига етади.
Ўйин Қибрайдаги база майдонида 28 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтиши мўлжалланмоқда. Учрашув вақти ўйиндан бир кун аввал маълум бўлади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар термаси келаси йил Янги Зеландияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Ёшлар термаси йиғинига "Пахтакор"дан Ботир Эргашев, Иброҳим Абдуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Жавоҳир Сидиқов, Алишер Мирзаев ва Нодир Йўлдошев жалб этилган. Мураббийлар Олим Шокиров ва Илҳом Мўминжонов ҳам терма жамоа йиғинида иштирок этади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz