Олдин хабар берилганидек, таркибга Уммонда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчиларимиз ҳам қўшилишган.
Ҳимоячи Боян Миладинович Туркияда жамоа ихтиёрига келиб қўшилди. Яна бир ҳимоячи, Артём Филипосян 28 январь куни жамоа қароргоҳига етиб келади.
Делегация кеча «PAPILLON» меҳмонхонасида жойлашди. Об-ҳаво ноқулай келгани туфайли футболчилар тренажер залида шуғулланишди. Бугун 26 январь куни, футболчилар меҳмонхона ёнидаги майдонда машғулот ўтказишди. Йигитлар майдонда тўп билан ҳаракат қилишди ва тўлақонли машғулот ўтказишди.
Даврон Ҳошимовдан бошқа барча умумий гуруҳда шуғулланди. Ҳимоячини чарчоқ аломатлари безовта қилди. Клуб менеджери бошчилигидаги мураббийлар штаби йиғин доирасидаги илк назорат учрашувига тайёргарликни бошлаб юборишди.
Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Нижнекамснинг «Нефтехимик» клубига қарши назорат учрашуви ташкил этилади.