UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

"Пахтакор" трансфер масаласи бўйича "Локомотив" ва "Навбаҳор" клубларини огоҳлантирди Янгиликлар

"Пахтакор" трансфер масаласи бўйича "Локомотив" ва "Навбаҳор" клубларини огоҳлантирди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби келаси мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида селекция ишларини бошлаб юборган.

Шу муносабат билан "Пахтакор" жамоаси Суперлигада иштирок этаётган баъзи футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан "Локомотив" мудофаа чизиғи вакили Анзур Исмоиловнинг амалдаги жамоаси билан шартномаси йил якунида ниҳоясига етиши муносабати билан "Пахтакор" футболчи билан музокараларга киришган. Бу ҳақда эса клуб "Локо"ни огоҳлантирган ва расмий хат юборган. Шунингдек, "Навбаҳор"да ўйнаётган россиялик футболчилар, Игорь Голбан ва Александр Касьян бўйича ҳам клуб қизиқиш билдирмоқда ва футболчилар билан музокараларга киришишдан олдин "Навбаҳор" клубига огоҳлантириш хати юборган.

Қайд этиш керакки, Голбан ва Касьяннинг ҳам амалдаги шартномаси ҳозирги клуби билан йил якунига қадар мўлжалланган. 

Катта эҳтимол "Пахтакор" клуби марказий ҳимоячилар Голбан ёки Исмоилов вариантидан бирини танлаши мумкин. Келаси мавсумда эса жамоани ҳозирги сербиялик ҳимоячиси, йил якунида шартномаси тугайдиган Марко Симич тарк этиш эҳтимоли юқори. "Пахтакор" эса мазкур футболчининг ўрнига захира излаш ҳаракатида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Навбаҳор"га огоҳлантириш хати юбормаганлиги айтилган ва кейинчалик амалга оширилган трансфер, яъни Азиз Турғунбоев бўйича машмашали жараён туфайли "Пахтакор" шартнома тузган футболчисини якунда қўлдан чиқарганди. Шу боисдан ҳам энди клуб футболчи билан музокараларга киришишган аввал амалдаги жамоасини огоҳлантириб қўймоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, футболчи амалдаги жамоаси билан тузган шартномаси тугашига 6 ойдан кам муддат қолганда бошқа клуб билан музокараларга киришиши ва янги жамоа билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика