"Пахтакор" таътилга чиқди

Narzulla Saydullayev
10 июл 2015, 23:50
"Пахтакор"нинг асосий ва ёшлар таркиби футболчилари ёзги танаффусга чиқишди.

Асосий таркиб аъзолари 11 июль куни тиббий текширувдан ўтиб, 12 июлдан машғулотларни бошлашади. Уларнинг аксарияти 5 июлда "Қўқон-1912"га қарши беллашувдан кейин таътилга йўл олишганди. Ёшлар таркиби футболчилари эса 17 июлга қадар таътилда бўлишади. Иккинчи давра 2 август куни старт олади. Июль охирида эса Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Цементчи" билан жавоб беллашуви бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia