UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  8 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Учрашув рақамлари ва маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Сўғдиёна". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Жамоамиз 26 май куни олий лига 12-турида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Чемпионатда сўнгги 4 учрашувда мағлубиятга учрамаган "Пахтакор" турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаш учун қолган беллашувларда зафар қучишга интилиши лозим. Терма жамоа ўйини билан боғлиқ танаффусдан аввал олий лигадаги охирги рақиб жиззахликлар ҳисобланади. "Сўғдиёна" олий лиганинг сўнгги турида "Шўртан"дан устун келганини эслатиб ўтамиз.

Олий лига тарихида жамоалар 42 ўйинда куч синашишган. "Шерлар" 34 беллашувда зафар қучган бўлсалар, 4тадан учрашув дуранг ва рақибнинг ғалабаси билан якунланган. Тошкентдаги 21 тўқнашувнинг 19тасида "Пахтакор" устун келган. Жиззах клуби бир марта дуранг ва муваффақият билан ортга қайтган. Тошкентдаги охирги 17 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган. Рақиб дарвозасига жами 111 тўп киритилиб, 35 гол ўтказиб юборилган.

Беллашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Жорий мавсум Агишев "Бухоро"га қарши ўйинни бошқариб борган ва ўшанда "Пахтакор" муваффақият қозонганди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА"
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Ёшлар таркиблари ўйини 25 май, пайшанба куни 17:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар тўқнашуви 26 май, жума куни "Пахтакор" стадионида 19:00да старт олади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика