UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  7 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  15

"Пахтакор": Сочида биринчи, Олма-Отада учинчи бўлдик Янгиликлар

"Пахтакор": Сочида биринчи, Олма-Отада учинчи бўлдик

Теглар :  Пахтакор
Академиямиз жамоалари икки халқаро турнир совриндорларига айланишди.

Дилшод Нуралиев бошчилик қилаётган 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар Россиянинг Сочи шаҳрида Валентин Бубукин хотирасига бағишланган мусобақада ғолиб чиқишди. Ёш футболчиларимиз турнирда қуйидаги рақибларга тўқнаш келишди:

"Пахтакор" - БЎСМ Химки-1 - 2:0
"Пахтакор" - "Металлург" Липецк - 2:1
"Пахтакор" - БЎСМ Альматевск - 1:0
"Пахтакор" - Виктор Понедельник академияси - 2:0
"Пахтакор" - "Зоркий-1" Красногорск - 2:0

Шу тариқа ушбу ёш тоифаси яна бир мусобақада зафар қучди. Руслан Розиев турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, Шукрон Йўлдошев энг яхши дарвозабонга аталган совринни қабул қилиб олди. Мусобақа иштирокчилари Сочида ўтган Россия ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини стадионда томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.

Олма-Отада Дмитрий Ан мураббийлик қилаётган 2003 йил жамоаси учинчи поғонани қўлга киритди. Мусобақада тарбияланувчиларимиз қайд этган натижалар билан танишинг:

"Пахтакор" - "Дордой" - 0:0
"Пахтакор" - "Велвет" - 7:0
"Пахтакор" - "Қайрат" - 0:1
"Пахтакор" - "Зенит" - 1:4
"Пахтакор" - Душанбе академияси - 2:1

Ушбу мусобақада ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев энг яхши футболчи деб топилди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика